26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сайрамда ''Қайрат'' академияси

“Қайрат” футбол клуби академиясининг дастлабки филиали Шимкент шаҳрининг Сайрам даҳасидаги “Сайрам” спорт мажмуасида очилди.

Бой тарихга эга, Қозоғистоннинг фахри бўлган буюк футбол клуби академияси филиали нима учун айнан Сайрам даҳасида очилди, деган ҳақли савол туғилади. Чунки, Мирдиёр Маҳкамбоев раҳбарлик қилаётган “Сайрам” спорт мажмуасидаги шароит жаҳон андазаларига мос, десак, муболаға бўлмайди. Спорт мажмуаси директори Мирдиёр Маҳкамбоев ва филиалнинг бош мураббийи Ирисмат Турсиметовларнинг 2 йиллик саъй-ҳаракати туфайли эришилган меморандум 15 сентябрь куни имзоланди.  

“Қайрат” футбол клуби президенти Қуралбек Ўрдабаевнинг шахсан “Сайрам” спорт мажмуасига ташрифи ҳам катта воқеа бўлди. (1949 йилда Шимкент шаҳрида туғилган Қуралбек маҳаллий “Металлург” жамоасининг тарбияланувчиси. “Қайрат” жамоаси сафида СССР чемпионатида 185та ўйинда иштирок этган. 1996-2000 йилларда Қозоғистон футбол ҳамжамиятининг президенти вазифасида ишлади. 2002 йилдан буён “Қайрат” футбол клуби президенти. 1972 йилда СССР чемпионатида “Янги ном” номинацияси ғолиби бўлган).

Филиалга ҳозирги кунда 4 нафар мураббий бириктирилган: Ирисмат Турсиметов, Владислав Савин, Баҳром Ҳожиматов ва Саид Муҳаммаджонов. 

И. Турсиметовнинг айтишича, Алматидан ҳам мураббийлар келиб машғулотлар ўтказади, улар клубда ишлаб чиқилган услуб бўйича олиб борилади. И. Турсиметов Шимкент шаҳридаги спорт мактабида футбол йўналишида таҳсил олиб, 2009-2012 йилларда “Ўрдабоши” жамоасида ўйнаган. “ЗСМК” жамоасида ўйнаб, 2-лига чемпиони бўлди. 2017 йилда жароҳатлар туфайли катта футболдан кетишга мажбур бўлди ва мураббийлик билан шуғуллана бошлади. “B” тоифасидаги мураббийлик лицензиясига эга. 

Ҳозирги кунда “Қайрат” футбол клубининг Сайрам даҳаси филиалига 5 ёшдан 13 ёшгача бўлган болалар қабул қилинмоқда.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2020-09-26, 04:10 662
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.