26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қандай меморандум имзоланди?

Туркистон вилояти атом ҳамда энергетикавий назорат қўмитаси департаменти ва тадбиркорлар палатаси ҳамкорлик меморандумини имзолашди.

Ушбу ҳужжат тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари кафолатини таъминлайди, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, хизмати шаффофлиги ва самарадорлиги бўйича қўшимча  чора-тадбирлар амалга оширишни кўзда тутади.

 Меморандум Туркистон вилоят Тадбиркорлар палатаси директорининг ўринбосари, тадбиркорлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича вакилининг девон шўъбаси мудираси Ирина Ким ҳамда вилоят атом ҳамда энергетикавий назорат қўмитаси департаменти раҳбари Бекжан Алимқуловнинг имзоси билан тасдиқланди.

Томонлар тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш, тадбиркорлик ривожига  халақит берадиган муаммолар ва тўсиқларни аниқлаш, шунингдек, тадбиркорлик жабҳасида қонун  бузилишини аниқлаш ҳамда бартараф этиш бўйича чоралар кўриш  юзасидан ҳамкорликни ривожлантиради.

Вилоят тадбиркорлар палатаси директори  ўринбосари Ирина Ким ўзаро фаол иш-ҳаракат моҳиятини таъкидлади.

– Маҳаллий бизнеснинг асосий муаммоларидан бири – турли маъмурий тўсиқлар. Шу боис, биз бизнесни ҳимоя қилиш, қонунчилик базасини такомиллаштириш, маҳаллий ижро органлар, ҳокимликлар, бошқармаларга таклифлар йўллаб,  тизимли иш олиб боряпмиз, – деди у.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-09-26, 04:14 497
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.