26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Балиқчилик – сердаромад соҳа

ҚР Бош вазири А. Мамин Чордарада мамлакатимизда балиқчиликни ривожлантириш бўйича семинар ўтказди

Туркистон вилоятига хизмат сафари доирасида Бош вазир Асқар Мамин Қозоғистон Республикасининг балиқчилик соҳасини ривожлантиришга бағишланган семинар-кенгаш ўтказди.

Республикамизда балиқчилик хўжалигининг ҳозирги аҳволи ва ривожланиш истиқболлари тўғрисида Экология, геология ва табиий захиралар вазири М. Мирзағалиев, “Балиқчилик хўжалиги илмий-саноат маркази” МЧБ бошқаруви раиси 

Қ. Исбеков, балиқ етиштирувчи хўжалик раҳбарлари: “KingFish” – М. Турсинали, “Қизилўрда балиқ” – А. Ерхатов, “Хамит” – Б. Серманизов, Ақтўбе вилояти ҳокими 

О. Ўразалин, Қарағанди вилояти ҳокими Ж. Қасимбек ва бошқалар маъруза қилди.

Балиқчилик соҳаси – ҚР қишлоқ хўжалиги соҳасининг ривожланиб келаётган йўналишларидан бири. 5 йил ичида мамлакат балиқчилик саноати 2016 йилги 1800 тонна кўрсаткичдан жорий йилги 10 минг тоннага, яъни 5 бараварга ортди. Сўнгги 8 ойда овланган ва етиштирилган балиқ 19 фоизга ошди. (26,3 мингдан 31,3 тоннага). Балиқчилик саноати 27 фоизга (7,9 тонна), балиқ овлаш 16,4 фоизга (23,4 тонна) ўсди. Ички бозорга балиқ маҳсулотларини етказиш миқдори 8,7 мингдан 10,5 минг тоннага (+20 фоиз) ортди. 20,8 тонна балиқ маҳсулотлари эса экспорт қилинди. Мазкур соҳада 12 мингдан зиёд одам ишлайди. Балиқ овлаш ва балиқ етиштириш йўналишидаги сармоялар 20 фоизга ошди. 

Мамлактимизда етиштириладиган балиқнинг асосий қисми, яъни 70 фоизи Туркистон вилоятига тегишли.

Ҳукумат раҳбарининг топшириғига мувофиқ, 2020 йилнинг 1 ноябригача ҳар бир вилоят аниқ индикаторлари билан балиқчиликни ривожлантиришнинг ҳудудий дастурини тайёрлайди. 

– Тайёрланаётган балиқчилик соҳасини ривожлантириш концепциясига мувофиқ Қозоғистонда етиштириш қуввати йилига 600 минг тоннани ташкил қилади. Бизнинг тахминлар бўйича, экспорт ҳажми йилига 300 минг тоннадан ошади. Биз ушбу имкониятлардан тўкис фойдаланиш учун барча чораларни кўришимиз шарт, – деди А. Мамин.

А. Мамин хизмат сафари давомида “Хамит” ва “Vita” балиқчилик хўжаликларида бўлиб, балиқ маҳсулотлари ярмаркасини оралади, шунингдек, “Чордара” сув омборидаги таъмирлаш ишлари ҳамда “Чордара” ГЭСининг қурилиши билан танишди.

Мақтаарал туманида Ҳукумат раҳбари аҳоли билан учрашиб, Ўргебас ва Фирдавсий қишлоқларидаги тошқиндан зарарланган уйларни тиклаш ишлари билан, шунингдек, Мирзакентдаги 500 оилага мўлжаллаб қурилаётган кичик туман қурилиши билан танишди.

ҚР Бош вазирининг матбуот хизмати, 2020-09-26, 04:34 422
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.