26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Россияда эришилган муҳим ғалаба

Қозоғистонлик чарм қўлқоп устаси, ҳамюртимиз Бобиржон Мўминов (12-0, 8КО) россиялик боксчи Вагинак Тамразянга (17-8,5 КО) қарши Қозон шаҳрида ўтган IBF йўналишидаги ўрта енгил вазннинг Inter-Continental чемпионлик баҳсида ғалаба қозонди.

Татаристон пойтахти Қозон шаҳрида уюштирилган бокс кечасида 10та жанг уюштирилиб, унинг асосий беллашувида айнан шу икки боксчи рингга кўтарилди.

Касбий боксда яхши натижаларга эришиб, халқаро спорт устаси бўлган Бобиржон шундан кейингина касбий боксга ўтган. Бугунги кунда

Америка Қўшма Штатларида истиқомат қилаётган Бобиржон аксарият жангларини океан ортида ўтказади.

27 сентябрь куни ўтказилган жанг Россиядаги дастлабки беллашувидир.

Касбий боксда мағлубият нималигини билмай келаётган Бобиржон Мўминов Тамразянга қарши кечган беллашувнинг биринчи раундида

нокдаунга учради. Лекин иродаси кучли Б. Мўминов матонат кўрсатиб, 10 раунд давом этган жангда ҳакамларнинг қарорига кўра, ғалаба

қозонди.

Ғалабани нишонлаган Бобиржон Мўминов шундай деди:

– Мени қўллаб-қувватлаганлар ва ишонч билдирганларга миннатдорчилик билдираман. Рақибим жуда кучли, тажрибали боксчи. Бизни жаҳон чемпионлик камари йўлида катта жанглар кутмоқда. Унга сизларнинг қўллаб-қувватлашинглар натижасида эришамиз. Ҳар қандай вазиятда ҳам менга мадад бўлиб келаётган жамоамга раҳмат. Мен бундан миннатдорман ва уларни қадрлайман. Биз биргаликда катта муваффақиятларга эришамиз!

 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ., 2020-09-29, 05:21 583
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.