26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Компьютер масаласи ҳал қилинди

Ахборот-коммуникациялар марказида Шимкент шаҳар таълим бошқармасининг раҳбари Жанат Тажиева иштирокида мамлакатимизда жорий этилган карантин муносабати билан шаҳарда масофадан ўқитиш, навбатчи синфларда ўтказилаётган дарслар юзасидан брифинг ўтказилди.

Унда бошқарма раҳбари карантин тартиби пайтида масофадан ўқитиш масаласига тўхталди. 

– Шаҳардаги барча мактабларда “BilimLand–Onlinmektepter.оrg” дастурида масофадан ўқитиш ташкил этилган. Шунингдек, улар ҚР ТФВ томонидан жорий этилган “Күнделік.кз” электрон журналлар ахборот тизимида иш юритишмоқда. 

Мактабгача муассасаларда эса ота-оналарнинг хоҳиши бўйича болаларни навбатчи гуруҳларга қабул қилиш ташкил этилди. Бола сони 15дан ошмайди. Жами бугунги кунда 2 711 навбатчи гуруҳда 18 971 бола тарбияланмоқда, – деди Ж. Тажиева.

Жанат Арисбек қизининг маълумотларига кўра, шаҳарда масофадан билим бериш шароитида 222 050 ўқувчининг 80 780 нафарида (36,3 фоиз) компьютер етишмаслиги аниқланган. Унинг 42 907 нафари – ижтимоий ёрдамга муҳтож оила болалари. Шу сабабли таълим даргоҳларидаги компьютерларни уларга вақтинча бериб туриш таклифи маъқулланди. Биринчи навбатда ижтимоий ёрдамга муҳтож 20 150 оиланинг 35 798 нафар боласи 

компьютер билан таъминланди. Келгусида харид қилинадиган компьютерлар билан 44 982 нафар ўқувчи таъминланади. 

Брифингда бошқарма раҳбари интернет тармоғи ночор аҳоли манзилларининг масаласи ҳал бўлаётганини маълум қилди.

Бундан ташқари, Шимкент шаҳрида навбатчи синфларга шаҳмат дарси киритилганини айтди. Бу ташаббус ҳақида фикр билдирган Ж. Тажиева шундай деди:

– Асосий мақсад – боланинг заковат даражасини ўстириш, фикрлаш қобилиятини ривожлантиришдир.

Янги ўқув йилида Шимкент шаҳридаги 752 таълим даргоҳида 330 мингга яқин ўқувчи билим олмоқда.

С. ШАРИФБОЕВА, 2020-09-29, 05:25 694
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.