26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Шимкент тиббиёт коллежида 480 нафар талаба диплом олди

Жанубий Қозоғистон вилоят соғликни сақлаш бошқармасига қарашли Шимкент тиббиёт коллежининг 7та факультетида 1 582 нафар талаба 8та мутахассислик бўйича таълим олади. Бу йил 480 талаба коллежни тамомлади.

– Бизнинг таълим даргоҳимизда тиббиёт соҳасининг ўрта бўғин мутахассислари тайёрланади, – дейди директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Мейирбек Султанов. – Даволаш иши – фельдшерлик факультетини 48 (шундан 8 нафари имтиёзли диплом), акушерликни – 49, (19 нафари имтиёзли диплом), ҳамширалик ишини – 174, (54 имтиёзли диплом), гигиена ҳамда эпидемиология – санитария фельдшери – 13, стоматологияни – 75, (13 имтиёзли диплом), лаборатория ташҳисини – 47 (7 имтиёзли диплом), фармацияни – 69 (11 имтиёзли диплом), ортопедиявий стоматологияни – 5 ( 2 имтиёзли диплом) билан тамомлади. 

– Мейирбек Алибекули, коллежнинг талабаларига талаб жуда кучли дейишади, шу тўғрими?

– Бизда талабаларнинг юриш-туриши, маданияти, тарбияси ва билимига эътибор кучли. Дарсга кечикмаслик, топширилган вазифани ўз вақтида бажариш, коллеж ҳаётида фаол иштирок этиш керак. 

Элбошимизнинг доно сиёсати туфайли ёшларимизга барча шароитлар яратилган. Уларга пухта ва мустаҳкам билим беришда устозларимиз тинмай меҳнат қилмоқдалар.

Имтиёзли диплом соҳибларидан бири бўлган фармация факультетининг талабаси Юлья Марченко ўқув йили давомида вилоят, республика танловларида қатнашиб, совринли ўринни қўлга киритди ва коллежимиз обрўсини бир поғона юқорига кўтарди. Мая Астанова ҳам уч тилда ўқитиш технологияси бўйича ўтказилган вилоят миқёсидаги очиқ дарсда фаол қатнашиб, инглиз тилини мукаммал эгаллагани учун коллеж маъмуриятининг ёрлиғи билан мукофотланди.

– Мейрамбек Алибекули, коллеж битирувчиларига тилакларингиз...

– Коллеж битирувчилари амалда доимо халққа сидқидилдан хизмат қилса, таълим даргоҳининг обрўсини оширса, энг асосийси, ширин сўзи ва ғамхўрлиги билан беморлар дардига малҳам бўлса, деб тилайман.

 

 

 

Суҳбатдош – Саодат МЎМИНБОЙ қизи., 2017-07-04, 20:05 249
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.