26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
ЭКСПО чипталари имтиёз билан сотилмоқда
“Астана ЭКСПО – 2017” халқаро ихтисослаштирилган кўргазмаси иш бошлашига ҳам саноқли кунлар қолди. Ташкилотчилар бу анжуманнинг ҳар бир ташриф буюрувчига мароқли бўлиши учун барча шарт-шароитларни яратишга ҳаракат қилмоқдалар. Қулай транспорт, яшаш ва истироҳат жойлари, қадимий маданиятимиз ва бугунги тараққиётимизни эслатиб турувчи сувенирлар ишлаб чиқариш, Қозоғистон ва Марказий Осиёнинг тарихий обидаларини томоша қилишга имкон берувчи туристик йўналишлар кўзда тутилган. 10 июндан 10 сентябргача давом этадиган халқаро кўргазмани томоша қилишга 5 миллиондан ортиқ сайёҳ келиши кутилмоқда. Уч ойлик даврда Астанага нафақат хориждан, балки мамлакатимизнинг турли нуқталаридан юз минглаб меҳмонларнинг ташриф буюриши режаланган. Табиийки, ташкилотчилар уларни ҳам эътибордан четда қолдиришмади. Чунончи, ЭКСПО кўргазмаларини томоша қилиш имконини берувчи чипталар сотиш йўлга қўйилди. Аниқ куни белгиланган чипталар иш кунлари учун – 4000, дам олиш кунлари учун – 6000 тенгедан баҳоланган. Куни белгиланмаган чипталар эса 2 минг тенге қимматроқ сотилмоқда. Аҳоли ижтимоий заиф қатламларининг эҳтиёжлари ҳам инобатга олинган. Талабалар, нафақадорлар, ўқувчилар, кўп болали оналар 50 фоизли чегирма билан, Улуғ Ватан уруши қатнашчилари, олти ёшгача бўлган болалар, етимлар ва ногиронлар бепул кириш ҳуқуқига эга. Аммо, имтиёзли чипталарни олиш учун кўргазмага кираверишдаги кассаларга шахсий гувоҳнома ва имтиёзлар бериладиган аҳоли қатламига мансублигини кўрсатувчи ҳужжат билан мурожаат қилиши керак. Шимкент шаҳри туристик операторлари “Астана ЭКСПО – 2017” чипталарини турпакетлар билан бирга сотишни йўлга қўйган. Чипта олиш учун Шимкент шаҳри, Жангелдин кўчаси, 8-уйда жойлашган (телефони: +7 7252 39 04 45) “Жана талап” туристик ташкилотига мурожаат қилишингиз мумкин. Чипта турлари ва сотиш шартларини https://tickets.expo2017astana.com/ сайтидан, шунингдек, temirzholy.kz/ сайти ҳамда +7 7172 600 249 ва +7 7172 600 178 телефонлари орқали билиб олишингиз мумкин. Темир йўл чипталари орқали “Астана ЭКСПО – 2017” кўргазмасига қуйидаги имтиёзларни олиш мумкин: 1. “Астана – ЭКСПО” дисконт картаси. Йўловчилар март ойидан бошлаб темир йўл кассаларидан “Астана – ЭКСПО” дисконт картасини сотиб олишлари мумкин. У “Тульпар – Тальго” поездларига чиптани 2017 йил охиригача 15 фоиз арзон нархда харид қилиш имконини беради. Харидорга ЭКСПОга дам олиш кунларида киришга имтиёз кўзланган премиум чипта совға қилинади. Дисконт картани Астана, Алмати – 1, Алмати – 2, Қарағанди, Ақтўбе, Шимкент, Тароз ва бошқа йирик шаҳарлардаги темир йўл кассаларидан сотиб олиш мумкин. 2. Бир йўла икки хизмат (темир йўл чиптаси ва ЭКСПОга чипта). Йўловчи исталган йўналишга чипта оларкан, бир вақтнинг ўзида ЭКСПОга ҳам чипта харид қилиши мумкин. ЭКСПОга уч турдаги чипталар сотилади: 1. Иш кунларида санаси кўрсатилган чипта – кўргазмага қайси куни боришини йўловчи кўрсатиши керак бўлади. 2. Иш кунларида санаси кўрсатилмаган чипта – йўловчи кўргазмага истаган вақтида бора олади. 3. Дам олиш кунига санаси кўрсатилмаган чипта – йўловчи истаган дам олиш кунида бориши мумкин.
, 2017-04-10, 13:23
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.