26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
«Тошоноқ» мактабига ташаккурнома

Туркистоннинг Чоға қишлоқ округидаги Ўткир Қудратов раҳбарлик қилаётган «Тошоноқ» ўрта мактаби жамоаси республика миқёсида яна бир карра ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди. 

Ушбу мактабнинг математика фани ўқитувчиси Жаҳонгир Жалиловнинг шогирди, мактабнинг тўртинчи синф ўқувчиси Шерикбай Рўзиметов Алмати шаҳрида 24-25 июнь кунлари ўтган истеъдодли ўқувчилар республика мусобақасида иккинчи ўринни қўлга киритди. «Bilge» халқаро тафаккурни тараққий эттириш маркази ҳамда «Серпін» ижтимоий тараққиёт миллий жамғармаси ташкилотчилигида уюштирилган, мамлакатимиздан жами мингдан зиёд иқтидорли ўқувчи қатнашган беллашувда омад қучган устоз ва шогирдга офарин деймиз. Ташкилий қўмита мутасаддилари А. Романов, Б. Демеуов, Д. Жанахановалар имзолаган «Алғыс хат»да «Тошоноқ»нинг тажрибали устози Жаҳонгир Жалиловга эришган ютуғи – иқтидорли шогирди учун самимий миннатдорчилик билдирилган. Таъкидлаш жоизки, мактаб жамоаси жорий йил кўкламида устоз Рухсора Ўткир қизининг иқтидорли шогирди Севара Мамадалиева мисолида республика миқёсида катта ютуққа эришган эди. Залворли зафарлар бардавом бўлсин! 

 

Суратда: Жаҳонгир Мадихон ўғли шогирди Шерикбой Рўзиметов билан Алмати шаҳрида.

Ш. МАДАЛИЕВ, 2017-07-04, 20:09 871
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.