26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ижодим сенгадир, Ватан!

“Жанубий Қозоғистон” вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси, «Ижодкор» адабий бирлашмаси, “Адабиёт ва санъат” газетаси томонидан Қозоғистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллиги ҳамда “Жанубий Қозоғистон” вилоят ижтимоий-сиёсий газетасининг 30 йиллигига бағишлаб  “Ижодим сенгадир, Ватан!” мавзуида ўтказиладиган танловнинг Низоми

Танловнинг мақсади

Танловнинг мақсади – Қозоғистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллиги, ўзбекзабон давлат нашри – “Жанубий Қозоғистон” вилоят газетасининг 30 йиллигини нишонлаш, пандемия шароитида халқимизнинг келажакка ишончини мустаҳкамлаш, ижодкорларни маънавий рағбатлантириш ва моддий қўллаб-қувватлашдир.

Ўтказиш муддати

Танловда ўзбек тилида ижод қилувчи шахслар иштирок этишлари мумкин. Уларнинг ёши ва миллати чекланмайди. Танловга юборилган насрий (ҳикоя, новелла, қатра, лавҳа, очерк, эссе ва б.) ҳамда бадиий-публицистик мақолалар (матн Times New Roman шрифтида терилган бўлиши ва 10 бетдан ошмаслиги керак). Материаллар жорий йилнинг 5 декабригача қабулланади. 5-10 декабрь оралиғида ғолиблар аниқланиб, унинг якуни Мустақиллик куни арафасида “Жанубий Қозоғистон”, “Адабиёт ва санъат” газеталари ҳамда ижтимоий тармоқларда эълон қилинади.

Танлов шартлари

Танловга йўлланган асарларда Мустақиллик, Қозоғистондаги ўзбек матбуоти, хусусан, “Жанубий Қозоғистон” газетасининг 30 йиллик тарихи, Она-Ватанга муҳаббат, яхшилик, эзгулик, миллий қадриятларни асраб-авайлаш ва эъзозлаш каби мавзулар ёритилиши лозим. Ижодий ишлар илгари чоп этилмаган бўлиши, муаллифнинг исм-шарифи, манзили ва шахсий телефон рақами аниқ кўрсатилиши шарт. Энг яхши ижодий ишлар “Жанубий Қозоғистон”, “Адабиёт ва санъат” газеталарида эълон қилинади.

Иштирокчиларни рағбатлантириш

Асарлар ҳакамлар ҳайъати томонидан кўрилгач, танлов якуни чиқарилади. Ғолиб ва совриндорлар қимматбаҳо совғалар, махсус дипломлар билан тақдирланадилар. Шунингдек, рағбатлантирувчи мукофотлар ҳам берилади.

 

Ташкилий қўмита, 2020-10-10, 04:37 805
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.