26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Одоб-ахлоқ кенгашида ҳокимлар жазоланди

Шу кунларда айрим ҳокимларнинг давлат бюджети маблағидан ноқонуний фойдаланишгани маълум бўлди.  

Ушбу масала юзасидан Туркистон вилояти Одоб-ахлоқ бўйича кенгаши қатор мансабдор шахсларнинг интизомий ишларини кўриб чиқди.

Хусусан, хизмат кўрсатувчи, яъни етказиб берувчи компаниялар томонидан мажбуриятлар тўла ҳажмда бажарилмаганига қарамай, Атамекен, Жана-су, Жили су, Қазибек бий қишлоқ округлари ва Жетисай тумани Асиқата қишлоғи ҳокимлари асоссиз равишда бюджет маблағини (шартнома тузилгандан кейин 2-4 иш куни ичида) уларнинг шахсий ҳисоб рақамларига ўтказиб, тўлов ҳужжатларини ҳам имзолашган.

  Натижада, давлат хизматини обрўсизлантирадиган ҳуқуқбузарликларга йўл қўйиб, давлат харидлари тўғрисидаги қонун талабларини қўпол равишда бузишди. Уларга “лавозимига лойиқ эмаслиги тўғрисида огоҳлантириш” шаклида интизомий жазо тайинлаш тавсия этилди.

Шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда судга мурожаат қилмаган Жетисай тумани қишлоқ округи ҳокими Ш. Дилдабековнинг “ишни ўз вақтида бажармаган компанияга нисбатан  давлат харидларининг инсофсиз иштирокчиси деб тан олиш тўғрисидаги жавобгарлиги” ҳам кўриб чиқилди. Ушбу иш бўйича Интизом кенгаши унга “жиддий танбеҳ” жазосини қўллашни тавсия қилди.

 Йиғилишда Одоб-ахлоқ бўйича кенгаш раиси А. Шилманов лавозимдор шахслар келгусида бундай камчиликларга ва қонунбузарликларга йўл қўймаслиги зурарлиги, шунингдек, қонуний ҳужжатлар талабларига мувофиқ бюджет маблағларидан фойдаланиш ва сарфланиши кераклигига эътибор қаратди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ҳозирги вақтда прокурорнинг  тегишли назоратидан сўнг пудратчилар  ишларни тўлиқ ҳажмда бажаришди, камчиликларни бартараф этишди.   

Ерлан ЕРМАХАНБЕТОВ, Туркистон вилояти бўйича давлат хизмати департаменти мутахассиси, 2020-10-13, 03:25 2028
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.