26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Эчки сутининг хосиятлари

Эчки сути кўплаб тиббий хусуси­ят­ларга эга. Айниқса, ошқозон ка­сал­­­­ликлари, камқонлик, кўзнинг за­иф­лашуви, диатезда фойдалидир. 

У эмизикли чақалоқлар учун яхши озуқа. Швейцариянинг тоғ курортларида қадимдан сил, камқонлик ва рахит касаллигини даволашда эчки сутидан фойдаланишган. 

Улар сигир сутига эчки сутини қўшиб, пишлоқ тайёрлашади. 

Эчки сути кўпгина: А, В (1, 2, 3, 6, 9, 12) гуруҳи, С, Д, Е, Н, РР дармондориларига бой. Уни доимий истеъмол қиладиганлар дармондориларнинг мажмуасини етарли миқдорда олади ва бу бутун организм ҳолатига самарали таъсир этиб, авитаминоздан халос этади. 

Сигир сути билан таққослаганда, эчки сути таркибида В12 дармондориси таркибига кирувчи кобалт моддаси 6 марта кўп. Мазкур дармондори қон айланиши учун жавоб бериб, бу жара­ёнларни назорат қилади.

Эчки сутида инсон ҳаёти учун за­рур фосфор, калий, магний, кальций, йод, молибден, натрий, маргимуш, мис, фтор каби микроэлементлар мав­жуд. Шунингдек, унинг таркибида холин, лейитин, альбумин, глобулин ва биотин мавжуд. Бу биологик фаол моддалар юзнинг рангини яхшилайди, тери қаришини секинлатади ва уни таранглаштиради. 

Эчки сутида кўп миқдорда калий бўлиб, у юрак-қон томири тизимининг фаолиятини яхшилайди. Инфаркт миокардини бошидан ўтказган бемор­ларга шифокорлар кунига 1-2 стакан янги соғилган эчки сутини ичишни тав­сия этадилар.

 

 

Т. СУЛАЙМОНОВ, 2017-07-04, 20:11 225
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.