26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Озиқ-овқат белбоғи яратилади

Туркистон шаҳрида йил охиригача ёмғирлатиб суғориш технологияси жорий этиладиган майдонлар 2 минг гектарга кенгайиб, 13 минг гектарга етади. Бунинг натижасида қиймати 23,2 млрд. тенгени ташкил қиладиган 6та йирик лойиҳа амалга оширилади. 

Бу ҳақда “Дала куни” семинар-кенгашида батафсил айтилди. Унда қишлоқ хўжалиги бошқармаси раҳбарининг ўринбосари Т. Ўспанов, “Туркистан” ҲЖ вакиллари, туман, шаҳар қишлоқ хўжалиги бўлими, илмий-тадқиқот институти раҳбарлари, олимлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар қатнашди.

Туркистон шаҳри ҳудудида озиқ-овқат белбоғини шакллантириш доирасида 1458та деҳқон хўжалигини 9та ширкатга бириктириб, 11 минг гектар экин майдонида ёмғирлатиб суғориш технологиясини ўрнатиш кўзланган. 

Бугунги кунда 892 гектар ерга 21та ёмғирлатиб суғориш машинаси ўрнатилди. У сувнинг сарфланишини икки баравар тежайди, ҳосилдорликни 3-4 баравар ошириши илмий жиҳатдан исботланган. 

Туркистон шаҳри ҳудудида озиқ-овқат белбоғини шакллантириш доирасида 1200 бошга мўлжалланган сут-товар фермаси, 10 минг бошга мўлжалланган бўрдоқилаш мажмуаси, 20 минг тонна товуқ гўшти ишлаб чиқариш мажмуасини қуриш лойиҳаси амалга оширилиб, 400 гектар ерга ўрик кўчати ўтқазилади.

Дала семинарида “Қозоқ экинчилик ва ўсимлик хўжалиги” илмий-тадқиқот институти олимлари беда ва озуқабоп экинлар, буғдой ва маккажўхори етиштиришнинг инновациявий усуллари билан таништиришди. 

Семинар якунида олимлар билан деҳқонлар ҳамкорлик қилишга келишиб олишди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-10-13, 03:55 537
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.