26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Туркистон'' нави барчага манзур

Кентов шаҳрининг Қорачиқ қишлоғидаги «Турон» хўжалиги раҳбари, «Парасат» ордени, Туркистон шаҳрининг ҳурматли ва ибратли фуқароси унвонлари соҳиби, шаҳар маслаҳати депутати Ҳабибулла Азимов билан суҳбатимиз «оқ олтин» хирмонида кечди.

– Бу йил сиз ташкил этган хўжаликда йигирманчи бор пахта қабуллаётган экансизлар. Қандай ўзгаришлар бор?

– Албатта, тараққиёт, юксалиш, ўсиш мавжуд. Масалан, биз олимлар билан ҳамкорликда йиллар давомида яратган чигитнинг «Туркистон» нави бу йил вилоятимизда 9 минг гектар майдонга экилди. Энг жанубий Сариоғоч ҳудудидаги пахта билан шимолий саналадиган бизда пахта пишиб етилиш муддати фарқи 20 кун бўлишига қарамай, бир вақтда етилгани – «Туркистон» нави самарадорлигининг далили. 

Бу бизнинг йирик муваффақиятимиз ҳамда деҳқонлар  даромадини ошириш манбаи ҳамдир. Чигит ва сутни қайта ишлайдиган корхоналар ишлаб турибди. 

– Кластер асосидаги корхонангизга Элбошимиз, Тўнғич Президентимиз Нурсултан Назарбаев шахсан ташриф буюрган. Сиз етиштирган пахта толасидан тайёрланган газламага «Зор табыс тілеймін» деб ёзиб, қўл қўйгани ҳам шонли тарих. Қўшни Россия давлати билан иқтисодий алоқа ўрнатдингиз. Бу йил ҳосилни териб олиш жараёни қандай кечади?

– Қўл теримидан воз кечдик, сабаби, ташвиши кўп ва бу усул деҳқонга қимматга тушади. Замонавий Америка терим агрегатларини харид қилдик. Ҳосилни нес-нобуд қилмай териб олиш ҳаракатидамиз. Қорачиқ, Чўрноқ, Ўранғай, Эски Иқон, Жуйнек қишлоқ округларидан жами 5 минг тоннадан зиёд хомашё қабул қиламиз. Барча шароитлар муҳайё. 

– Ўтган йили шу ойда қишлоқнинг 2000 йиллик юбилейи ўтди. Тадбиркор сифатида  сизнинг  ҳиссангиз қандай бўлди?

– Тайёргарлик ишларида тўлиқ иштирок этдим. «Қорачиқ» тарихий этнография музейи биносини ва қишлоқ марказий майдонидаги саҳнани қуриб бердим. Яна шундай ишлар давом этади. 

– Абай Қунанбаевнинг 175 йиллиги нишонланмоқда, келаси йили эса унинг устози Алишер Навоийнинг 580 йиллиги. Шу атоқли адиблар таърифлаган қайси қадриятлар ва жиҳатлар бугунги авлодда мужассам бўлишини орзу қилардингиз?

–  Мен олисга бормай бугунги кундан гапирсам. Жамоат жойларида, одам гавжум масканларда ёшлар, ҳатто қиз-жувонлар маданиятни йиғиштириб қўйиб, катталарга йўл бериш ўрнига, туртиб ўтиб кетишяпти. Бугунги куннинг  инъикоси бу. Каттага – ҳурмат, кичикка – иззат йўқолмаслигини истардим.

–  Миришкор деҳқонларга тилакларингиз...

–  Ҳар сафар ва ҳамма вақт тилагимда бир мақсад – пахтакор деҳқонларимиз  юқори ҳосил олишга интилишлари даркорлигини таъкидлайман. Ғўзани чанқатмасдан, қудуқ қазиб бўлса ҳам суғориш керак, бу албатта натижасини беради. Ҳосилдорлик гектарига 40 центнер  ва ундан юқори бўлса («Туркистон»нави шунга мўлжалланган) деҳқон учун даромад мўл дегани. Хирмонга барака, қадрли пахтакорлар!

– Суҳбатингиз учун раҳмат!

Ш. МАДАЛИЕВ, 2020-10-15, 04:15 439
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.