26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Эпидемиологик вазият қатъий назорат қилинади

ҚР Президенти Бош вазирга мамлакатдаги эпидемиологик ҳолатни қатъий назоратга олишни топширди

Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев Бош вазир Асқар Маминни қабул қилди. Қозоғистон Президентига жорий йилнинг 9 ойи давомидаги ижтимоий-иқтисодий тараққиёт тўғрисида маълумот берилди. Шунингдек, қатор соҳаларда ижобий тенденция борлиги айтилди. 

Хусусан, қайта ишлаш саноатининг ўсиши 3,3 фоизга етди, қурилиш ҳажми 10,5 фоизга ўсди, уйларнинг фойдаланишга топширилиши 9 фоизга ёки тахминан 9,6 миллион квадрат метрга ошди. Қишлоқ хўжалигида ўсиш суръати 5 фоизни ташкил қилди. Қозоғистон Олтин-валюта жамғармаси ва Миллий жамғарма активлари 1 октябрь маълумотларига кўра, 91,1 миллиард долларни ташкил этди. Бош вазирнинг сўзларига кўра, хизмат кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни қайта тиклаш сентябрдан бошланган. 

Бош вазир 11-12 октябрь кунлари Абу-Дабига хизмат сафари натижалари тўғрисида ҳисобот берди. Ташриф давомида Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг жорий йил январь ойида Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи чоғида эришилган келишувлар амалга оширилаётгани таъкидланди. Икки ҳукумат сармоявий ҳамкорлик бўйича меморандум имзоладилар. У қиймати 6,1 миллиард долларга тенг 21та лойиҳани амалга оширишни назарда тутади. Давлат раҳбари Ҳукуматнинг иқтисодий тараққиётнинг ижобий суръатларини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларини таъкидлади, фуқароларимизнинг соғлиги, кичик ва ўрта бизнес фаолияти, шунингдек, хорижий мамлакатларда кенг тарқалган коронавирус эпидемияси салбий таъсирининг олдини олиш мақсадида мамлакатдаги эпидемиологик вазиятни қатъий назоратга олишни топширди.

ҚозАхборот, 2020-10-15, 04:23 502
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.