26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сўзоқ туманида туячилик ривожланмоқда

Жорий йил аввалида вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев туман раҳбарига туя бошини кўпайтириб, унинг сутини вилоят марказидаги қайта ишловчи корхонага ўтказиш вазифасини топширган эди.

Шу мақсадда туман чорвадорлари 2000 бош туя харид қилишди. Йирик-майда туячилик хўжаликларини бирлаштириб, зотдор чорва сонини кўпайтириш, сут қабул қилиш бекатларини ташкил этиш йўлга қўйилди. Тегишли бўлимлар ва муассасалар вакиллари қишлоқ округларида чорвадорлар билан учрашиб, семинарлар ўтказишди, тушунтириш ишлари юритилди.

Туманга хизмат сафари чоғида минтақа раҳбари туячилик билан шуғулланаётган хўжаликлар фаолияти билан танишди. 

 “Бағдат” деҳқон хўжалиги қошида туя сутини қабул қилиш бекатлари ишга туширилиб, бошқа хўжаликлар билан ҳамкорликдаҳафтасига 2 тонна туя сутини қайта ишлаб, ўтказмоқда. Бу хўжалик баҳор ойларида «Golden Саmel Group LTD» МЧБга 256 тонна туя сути ўтказганди. 

Шунингдек, вилоят раҳбари «Қанжарбек» деҳқон хўжалиги фаолияти билан танишди.

Бу хўжаликда 110 бош қорамол, 1150 бош қўй ва юздан зиёд йилқи мавжуд. 

Туманда жами 40 минг бош қорамол ва 341 минг бош қўй, 14 минг бош туя, 25 мингга яқин парранда бор. Ўтган 8 ойда туманда 7 546,1 тонна гўшт, 11 321,6 тонна сут ва 2 129,7 минг дона тухум етиштирилди. 

Вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати, 2020-10-17, 02:31 1036
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.