26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Буюк Абай диёрида тантана

Президент Қасим-Жўмарт Тўқаев Семей шаҳрига ташрифи чоғида «Буюк шоир Абай ўғиллари билан» ёдгорлигининг очилиш маросимида иштирок этди ва «Жидели-Бўрли» давлат тарихий-маданий ва адабий-мемориал қўриқхона-музейига борди. Давлат раҳбари Абайнинг нодир нашрлари кўргазмаси билан танишиб, «Абай олами» туркумида нашр этилган китоблар тақдимотида иштирок этди ҳамда абайшунослар билан учрашди.

Ташриф якунида Қасим-Жўмарт Тўқаев Жидебай овулига бориб, «Абай-Шакарим» ёдгорлик мажмуаси ва шоирнинг музей-уйи фаолияти билан танишди.

– Мен буюк шоир руҳига ҳурмат бажо келтириш учун ушбу муқаддас заминга келдим, – деди Президент ёдгорликнинг очилиш маросимида. – Буюк Абай нафақат мамлакатимиз фахри, балки жаҳон даражасидаги даҳо, халқимиз қалбидан чуқур жой олган буюк шоирдир. Абай янги адабиётимизнинг асосчиси сифатида мамлакат тарихида алоҳида из қолдирди. Унинг асарлари бир асрдан кўпроқ вақт ўтса ҳам, аҳамиятини йўқотмади. Шу боис, ҳаммамиз учун маънавий озуқа бўлиб қолаверади. Шоирнинг ибратли ҳаёти ва бой мероси халқимиз ва бутун дунё хазинасидир. Буюк мутафаккир ёшларни пухта билим ва илм олишга, ҳунар ва тил ўрганишга, касб ўрганишга даъват этган. Биз Абайнинг ишончига содиқ қолишимиз керак. “Масъул давлат – масъул жамият – масъул шахс” тизимининг мустаҳкам ўрнатилиши шунга боғлиқ. Ушбу ёдгорлик ёш авлодни руҳлантириши керак. Унинг сўзлари ва ишларини бир-бирига боғлаб турган Абай ва унинг доно ўғиллари Ақилбай ва Тўрақуллар ёш авлод учун ўрнак бўлдилар.

Президент юртимизда Абайнинг 175 йиллигини нишонлашга алоҳида эътибор қаратилганини таъкидлади. 

– Миллий ва халқаро миқёсда кенг кўламли тадбирларни ўтказдик. Шоир меросини тарғиб қилиш, сўзларини ёш авлод онгига сингдиришга эътибор қаратдик. Буюк мутафаккир мероси мамлакатимизнинг равнақи учун замин яратадиган бебаҳо бойликдир, – деди Давлат раҳбари.

Аkorda.kz, 2020-10-17, 02:54 384
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.