26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Кенг тарқалган касаллик – саратон

Сўнгги йилларда саратон касаллиги ортиб бормоқда. Бу хасталик туфайли кўз юмаётганлар ҳам оз эмас. Бутун дунё шифокорлари мазкур дардга қарши ку­рашмоқда, десак муболаға бўлмайди. 

Ушбу мавзуда вилоят онкология дис­пансерининг бош шифокори Нурғали Ўрманов билан суҳбатлашиб,  саволларимизга жавоб олдик.

– Бизни қизиқтираётган савол­лар­дан бири – саратон касаллиги нима сабабдан  йилдан-йилга кучайиб бормоқда?

– Жаҳон соғликни сақлаш таш­ки­лотининг маълумотларига кўра, дунё бўйлаб саратон касаллиги билан 16 млн. одам курашмоқда. Агарда бу касалликнинг ўсиши камаймаса, 2032 йилга бориб беморлар сони 22млн. кишига етиши мумкин. Вилоятимизда ҳам йил давомида аҳолининг 2-2,5 фоизи саратон касаллигига чалинмоқда.

– Кўкрак бези саратони ҳақида айтиб берсангиз? 

– Ҳозир кўкрак бези саратони аёл­лар орасида учрайдиган онкологик касалликлар ичида биринчи ўринни эгаллаб, афсуски, хасталар сони йилдан-йилга ўсиб бормоқда. Статистика маълу­мотларига кўра, бутун дунё бўйича ҳар ўнинчи аёл кўкрак бези саратонига чалинар экан. Бир йилда ушбу хасталик туфайли 1,5 миллиондан ортиқ аёл  вафот этади. Агар онада кўкрак саратони кузатилса, унинг қизларида ҳам унинг ривожланиш хавфи жуда юқори бўлади. Чунки кўкрак бези касалликлари учун жавобгар бўлган генларда мутация кузатилади. Балоғат ёшига етганда BRCA I, BRCA II генларида ўзгариш бор-йўқлиги қон таҳлили орқали аниқланади. Шу сабабли онасида кўкрак бези саратони касаллиги кузатилган қизлар ҳар 6 ойда махсус текширувдан ўтишлари шарт. 

Касалликнинг келиб чиқиш сабаблари қуйидагилар:

- сурункали равишда кечадиган гинекологик хасталиклар; 

- аёл киши ҳаёти давомида туғмаса, бола эмизмаса; 

- кетма-кет қилинган сунъий абортлар; 

- кўкрак атрофидаги жароҳат; 

- кучли ва давомли зўриқиш; 

- ортиқча вазн ва нотўғри овқат­ланиш.  

Бироқ кўкрак саратони ҳеч қа­чон бир сабаб туфайли юзага кел­майди. Қачонки, юқорида санаб ўтилган сабабларнинг бир нечтаси бир­лаш­гандагина саратон келиб чиқади.

– Касалликка қарши курашиш бо­расида мамлакатимиз қандай ёрдамлар кўрсатмоқда?

– Президентимизнинг халққа ғам­хўрлиги туфайли соғликни сақлаш дастури доирасида барча беморларга хизмат кўрсатиш – кимёвий дори-дармонлар, нур билан даволаш, та­мография ҳамда УТТ –  барчаси бепул. 

– Вилоятимизда онкология дис­­­­­­­­­­­пан­серининг рўпарасида қад рост­лаётган янги бино ҳам беморлар учун замонавий шифохона.

– Бизда ўрин етарли бўлмагани боис  75 беморга мўжалланган мазкур бино қурилмоқда. У йилнинг август ойида фойдаланишга топширилади. 

Хулоса қилиб шуни айтиш жоизки, аёллар касалликнинг олдини олиш учун йилда бир марта тўлиқ шифокор кўри­­гидан ўтиб туришлари лозим. Бу оддий қоидага 90 фоиз инсон амал қилмайди. Бундай профилактика кўриклари жуда кўп муаммоларни ҳал қилиши мумкин.

 

P.S.   Ушбу ташкилот 2017 йилнинг иккинчи ярми учун 25 дона “Жанубий Қозоғистон”га обуна бўлди.

Кумуш ИСАМАТОВА суҳбатлашди., 2017-07-04, 20:17 197
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.