26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ниятимиз улуғ, ишончимиз қатъий

Мамлакатимизда жорий этилган карантин тартибига қарамай, Туркистон шаҳрида қурилиш ишлари бир муддат ҳам тўхтамади. Маънавий марказда ободончилик ва бунёдкорлик ишларини ўз назоратига олган Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев шаҳарда олиб борилаётган уй-жой қурилишининг сифати билан танишиб, масъул мутасаддиларга биноларни белгиланган муддатларда фойдаланишга бериш зарурлигини уқтирди.

Таъкидлаш жоиз, жорий йил ноябрь ойида маъмурий-тадбиркорлик марказидаги 24та етти қаватли уйнинг 22таси – 2748та квартира фойдаланишга топширилиши керак. Бундан ташқари, шаҳарда 45та 12 қаватли уй барпо этилмоқда. Улар 2021 йили фойдаланишга топширилади. Уй-жойга ортиб бораётган талабни ҳисобга олган ҳолда ипотека уйлари қурилиши кенг қулоч ёймоқда.

"Карвон сарой" сайёҳлик мажмуасида Шарқ бозори, истироҳат боғлари, амфитеатр, сунъий кўл, савдо марказлари қурилмоқда. Драма театрида ташқи ва ички безатиш, муҳандислик тармоқларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Қурилиш ишларига 150 киши жалб қилинган. Х. А. Яссавий музейи, Конгресс-марказ, спорт саройи қурилиши ҳам қизғин олиб борилмоқда.

Йил охирига қадар вилоят марказида 70та янги иншоот фойдаланишга топширилади.

Уй-жойларнинг кенг қамровли қурилиши натижасида Туркистон шаҳрида 3000дан зиёд оила уй-жой билан таъминланади ва 3604 якка тартибдаги ер майдонлари инфратузилмаси яхшиланади. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-10-20, 04:19 407
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.