26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳарбий ҳамкорлик янада мустаҳкамланади

Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев юртимизга расмий ташриф билан келган Россия мудофаа вазири Сергей Шойгуни қабул қилди. 

Учрашув давомида Қозоғистон ва Россия ўртасидаги мудофаа соҳаси истиқболлари ва ҳарбий-техник ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

– Ҳарбий-техник соҳа, ҳарбий йўналиш Қозоғистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқда муҳим роль ўйнайди, – деди ҚР Президенти. 

Давлат раҳбари мамлакатларимизни умумий тарих, мустаҳкам дўстлик натижасида юзага келган анъаналар ва ўзаро ҳурмат бирлаштириб туришини таъкидлади. Президент икки мамлакат ўртасида имзоланган ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома Россия Мудофаа вазири Қозоғистонга ташрифининг муҳим натижаларидан бири эканлигини таъкидлади. 

Бундан ташқари, Қ. Тўқаев учрашув давомида сўнгги йилларда кенг қиррали ва кўламдор давлатлараро алоқаларни ривожлантириш йўлида салмоқли марралар забт этилгани ва Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган намойишнинг муваффақиятли ташкил этилганини таъкидлади.

 Россия Мудофаа вазири Қозоғистон Президентига учрашув ва долзарб масалаларни муҳокама қилиш имконияти учун миннатдорчилик билдирди. 

Учрашув якунида Қозоғистон Президенти Сергей Шойгуни ҳарбий ва ҳарбий-техникавий ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун I даражали “Дўстлик” ордени билан мукофотлади. 

Аввал хабар қилинганидек, Нур-Султанда Қозоғистон Мудофаа вазири Нурлан Ермекбаев россиялик ҳамкасби Сергей Шойгу билан учрашди. Учрашув давомида Қозоғистон ва Россия ўртасида ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида янгиланган битим имзоланди.

Янгиланган Шартнома қоидаларига мувофиқ, ҳарбий ҳамкорлик кенг кўламда амалга оширилади, жумладан, ҳарбий таълим ва кадрлар тайёрлаш, қурол-яроғ ва техника билан таъминлаш, қўшма икки томонлама ҳамда кўп томонлама машғулотларда қатнашиш, ҳарбий тайёргарлик тадбирларини ўз ичига олади.

Янгиланган шартнома, шунингдек, тинчликпарварлик фаолияти, халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро ҳамкорлик, минтақавий хавфсизлик, маданият ва спортга бўладиган таҳдидларга қарши курашни ўз ичига олган ўзаро ҳамкорликнинг янги йўналишлари ва шакллари билан тўлдирилди.        

Аkorda.kz, 2020-10-20, 04:21 344
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.