26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Төлем'' электрон тармоғи ишга туширилди

Шимкент шаҳрида “Рақамли Қозоғистон” давлат дастурини амалга ошириш доирасида жамоат транспортларида “ТӨЛЕМ” электрон тизими ишга қўшилди. Унинг тақдимотида шаҳар ҳокими Мурат Айтенов иштирок этди. Тизимни жорий этишдан мақсад – рақамли қарорлар ва нақд тўловларни жорий этиш, жамоат транспорти хизматини яхшилаш ҳамда йўловчиларга қулай шароит яратиш, шаҳар бюджети тушумини орттириш. Ушбу тизим йўловчилар оқимининг статистик ҳисобини юритиш ҳамда аниқ маълумотлар орқали ижтимоий аҳамиятга эга йўналишларни субсидиялаш имконини беради. 

Лойиҳа хусусий сармоядор “QazSmartTrans” МЧБ ҳисобидан амалга оширилди. Сармоя миқдори 1,2 млрд. тенгени ташкил этади. Жамоат транспортида йўл юриш учун тўлов карталарининг 4 тури чиқарилди – стандарт (умумий фойдаланиш учун), мактаб ўқувчилари, талабалар ҳамда имтиёзли карталар.

Йўловчилар транспорт картаси билан SMS, QR-код, смартфон (NFC)дан фойдаланиб, йўл ҳақини тўлаш мумкин. 1 ноябрдан бошлаб, транспорт карталари орқали нақд тўлаш вақтида амалдаги тариф 70 тенге, нақд пул билан тўланса, 100 тенге бўлади. Транспорт картасининг баҳоси 500 тенге, бир марта бепул йўл юриш имкони бор.

“QazSmartTrans” МЧБ томонидан 14 дона карта УВУ фахрийлари ва ногиронларига, фронторти меҳнаткашларига, Қаҳрамон она, “Алтын алқа”, “Куміс алқа” соҳибларига ҳамда 1-гуруҳдаги  кўзи ожиз кишиларга бепул тарқатилади.

Бугунги кунда сармоядор томонидан транспорт компаниялари билан шартнома тузилиб, автобусларга валидаторлар ўрнатилди.

Маълумот учун 8 775 811 22 22 ягона алоқа CALL-маркази ишга туширилган.

2020-10-21, 23:27 473
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.