26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Аравани ёлғиз тортиш машаққати

Чўрноқ қишлоқ округидаги ўзбек этномаданият бир­лашмаси фаоллари Хайрулла Жумадуллаев, Қурбонбой Ирисбековлар таҳририятнинг Туркистон бўлимига ўз так­­лифи билан мурожаат эт­дилар. Масаланинг моҳияти, шу қишлоқдаги кам таъ­мин­­ланган, 3 фарзандли бе­ва Гулноз Бўбешованинг ои­­­­ласига моддий ёрдам кўр­сатиш хусусида. 

Оила соҳиби Хурсанд Аметов кўп йиллар муқаддам саломатлиги панд бериб, вафот этган. Г. Бўбешова 3 фарзандни оқ ювиб, оқ тараб, вояга етказмоқда. Лекин, оила ҳа­мон кичик ҳужрада истиқомат қилади. Бир неча йил муқаддам ҳимматли инсонлар ёрдами билан бошланган янги уй қурилиши поёнига етмай тўхтаб қолди. Марҳум ҳо­физ Охунжон Мадалиевнинг «Ёлғиз аёл» қўшиғидаги мунгли сатрлар беихтиёр ёд­га тушади. «Ега­нин ош деманг ёлғиз аёл­­нинг, қўша жон қийналиб тортолмай тур­ган аравани ёлғиз ... тортиб боради...» 

– Тур­кистондек табаррук шаҳарда ҳимматли тад­биркорлар бева, кам таъминланган ои­лалар учун уй қуриб бериб, кони савоб со­ҳи­би бўлаётган инсонлар оз эмас. Улардан бири – Абдураҳим Қўчқоров ушбу масалага эътибор қаратиб ёрдам қўлини чўзса, деймиз, – деди Қурбонбой Ирисбеков. Рўзаи рамазон ойида Туркистон шаҳри ва қишлоқларидаги ўнлаб муҳтож оилаларга А. Қўч­­қоров ташкилотчилигида ун ва ёғ тарқатилгани маълум. Таҳ­ририятнинг Туркистон бўли­мидан Астана шаҳридаги ЭКСПО–2017 кўргазмасида хизмат сафарида юрган Абду­­раҳим Қўчқоров билан уяли телефон орқали боғланиб, маса­ланинг моҳиятини тушунтирдим. 

Ўз навбатида у Туркистонга келгач, Чўр­ноқдаги ёрдамга муҳтож хонадонга қадам ранжида қилиб, вазиятни ўрганишини ҳамда имкон даражасида ёрдам кўрсатишини айтди. Бу масала ижобий ҳал бўлса, қурилиш ишлари фақат келгуси йили бошланиши мумкин. Ушбу оилага ёрдам бериш тадо­ригидаги барча ҳимматли инсонларни са­вобли ишга чорлаймиз. Мазкур мавзуга яна қайтамиз.

 

Суратларда: Г. Бўбешованинг уйи ва қури­лиши битмаган янги уй кўриниши. 

 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2017-07-04, 20:19 193
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.