26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мақтааралда сув тошқинидан жабрланган 386 оила янги мавзега кўчиб ўтди

Мақтаарал туманида жорий йил май ойидаги сув тошқинидан зарар кўрган оилалар янги уйларга кўчиб ўтмоқда. Улар учун Мирзакентда янги мавзе барпо этилди. 386 оила янги уйларга кўчиб ўтди. ҚР Бош вазири ўринбосари Р. Скляр, Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш. Ҳамроев, Туркистон вилояти ҳокими Ў. Шўкеев бошпанали бўлганларни табриклади ва уй калитларини топширди.

70 гектар майдонда жойлашган янги шаҳарчадаги 386та уйга Женис, Жанатурмис ва Дўстиқ аҳоли манзиллари аҳолиси кўчиб ўтади. Мавзеда ичимли сув, электр энергияси, иситиш ва канализация тизимлари ишга туширилиб, хонадонларнинг барчаси юқори тезликдаги интернетга уланган. 

Бундан ташқари, янги мавзеда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида 1200 ўринли мактаб, болалар боғчаси ва шифохона қурилмоқда. Болалар майдончалари қурилиб, дарахтлар ўтқазилган. Боғлар ва гулзорлар мавзега кўрк бериб турибди. Сув тошқинидан зарар кўрган аҳолини қўллаб-қувватлашда Nur Otan партияси ва бошқа қозоғистонлик тадбиркорларнинг ҳиссаси залворли. Қозоғистоннинг барча ҳудудларидан 700 тоннадан зиёд озиқ-овқат ва гуманитар ёрдам келди. Уйини сув босган ҳар бир оилага республика бюджетидан 100 минг тенге ажратилган. Бўлат Утемуратов жамғармаси жабрланганларга уй қуриш учун 6 миллион доллар ажратди. Россиялик тадбиркор Алишер Усмонов жамғармасидан 5,2 миллион доллар ўтказилди. Ушбу маблағлар 5202 оилага (30 420 киши) 1000 АҚШ долларидан тарқатиб берилди. 

Эслатиб ўтамиз, Мирзакентда Ўзбекистондаги Сардоба тўғони бузилишидан зарар кўрган учта қишлоқ аҳолиси учун янги шаҳарча қурилди. 386 уйдан 196та уй ҳукумат захираси ҳисобидан, 150та уй Бўлат Утемуратов жамғармаси ҳисобидан қурилди. 40та уй Nur Otan партиясининг «Біз біргеміз» ва «Салиқалы ұрпақ» жамғармаси кўмагида барпо этилган. Тантанали тадбир байрам концерти билан якунланди.  

2020-10-21, 23:51 413
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.