26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Фидойи олимга эҳтиром

Вилоят ҳокими абайшунос олим Мекемтас Мирзахметулини 90 ёши билан қутлади

Жорий йилда Қозоғистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, атоқли олим, Давлат мукофоти совриндори Мекемтас Мирзахметули 90 ёшга тўлади. Шу муносабат билан вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеевнинг қутловини вилоят ижтимоий тараққиёт бошқармаси раҳбари ўринбосари Даурен Сариев хизмат сафари билан Алмати шаҳрига бориб, «Асл инсоннинг фикри айнимас» тадбири доирасида топшириб қайтди.

Ушбу тадбир таниқли олимлар Мекемтас Мирзахметули ва Оразақ Смағулулининг 90 йиллиги муносабати билан уюштирилди. 

«Сиз қозоқ фани, тарихи ва маданияти ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган етук шахссиз. Аввало, ўзинингизнинг юксак маданиятингиз, камтарлигингиз, ҳозиржавоблигингиз билан Туркистон минтақасининг қадри баланд ва муқаддас хосиятини ёш авлод онггига сингдириш борасидаги фидокорона меҳнатингиз билан вилоятнинг доно оқсоқолига айландингиз. Онгли ҳаётингизни қозоқ халқининг асл фарзандлари – буюк Абай, Мухтар Ауезов, Бауржан Мўмишули ижодини ўрганишга бағишлаб, халқимизга уларнинг янги қирраларини намоён этишда давом этмоқдасиз. 

Сизнинг фан ва таълим йўлидаги тадқиқиотларингиз жилд-жилд китоб бўлиб нашр этилиб, бир неча халқаро анжуманлар ва илмий лойиҳаларига асос бўлиб, ёш авлод маънавияти йўлида бир маёқ бўлиб келмоқда», дейилган вилоят ҳокимининг табрик хатида . 

Фахрий олим ўзининг ижод йўлига эҳтиром кўрсатиб, табрик йўллаган вилоят ҳокимига миннатдорчилик билдирди. 

Мекемтас Мирзахметули – фан ва таълим йўлидаги тадқиқотлари ва ижодий ишлари билан қозоқ халқи маънавияти тараққиётига юксак ҳисса қўшиб келаётган ҳассос ёзувчи. Олимнинг турли йилларда нашр этилган «Абай ва Шарқ», «Абайшунослик сабоқларининг манбалари», «Ауезов ва Абай», «Түркистонда туғилган ўйлар» каби асарлари адабиётшунослик соҳасига қўшилган беқиёс ҳисса бўлиб, миқдор жиҳатидан ҳам, сифат жиҳатидан ҳам мисли кўрилмаган даражада салмоқли. Улар жуда катта тадқиқотлар бўлиб, алоҳида таҳлилни талаб қилади.

Умуман, вақтни жиловлай олган, илму ижод йўлида ундан унумли фойдалана билган адиб Мекемтас Мирзахметули баракали илмий-­ижодий фаолияти билан қозоқ адабиёти, тарихи ривожига салмоқли ҳисса қўшди. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-10-21, 23:59 155
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.