26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ўтмишингдир, минг асрлар...

Туркистон вилоятида тарихий-маданий иншоотлар ва кам ўрганилган муқаддас қадамжоларга ОАВ вакиллари учун матбуот сафари уюштирилди

Лойиҳанинг мақсади – минтақадаги муқаддас қадамжолар тизимига киритилган иншоотларни таништириш, тарғиб қилиш, шуҳратини ошириш, тарихий тафаккурни янгилаш ҳамда ички туризмни ривожлантиришдан иборат. Матбуот сафарининг ташкилотчиси – «QazaqGeography» республика жамоат бирлашмаси.

Вилоят ҳокими ўринбосари Мейиржан Мирзалиевнинг таъкидлашича, минтақанинг тарихий ва муқаддас қадамжоларини тарғиб қилиш орқали аҳолининг тарихий тафаккури шаклланиб, маънавияти мустаҳкам бўлади. 

Ҳозирги кунда Туркистон минтақасидаги 1663та археологик ва меъморий ёдгорликлар тарих ва маданият учун улкан аҳамиятга эга. Биргина “Ҳазрат Султон” давлат тарихий-маданий қўриқхона-музейи” Ҳудудида 99та тарихий-маданий ёдгорлик бўлиб, улардан 1таси халқаро, 16таси республика, 14таси маҳаллий аҳамиятга эга. Халқаро даражадаги Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси ўрта асрга хос тенги йўқ меъморий мажмуа сифатида 2003 йили ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон ёдгорликлари рўйхатига киритилган. Жаҳон аҳамиятига эга ёдгорликнинг миллий пантеон сифатидаги ўрни ҳам ўзгача. Хожа Аҳмад Яссавий мақбарасига 300дан зиёд тарихий шахс дафн этилган бўлса, қўриқхона-музей мутахассисларининг тадқиқотлари натижасида бугунги кунгача улардан 214 нафарининг шахси аниқланган.

Шунингдек, вилоятдаги 31та иншоот республика аҳамиятига эга хосиятли жойлар рўйхатига 421таси маҳаллий аҳамиятига эга муқаддас жойлар рўйхатига киритилган. 

– Туркистон Марказий Осиёда туркий оламнинг пойтахти, маданий ва маънавий, халқаро туризм, зиёрат маркази сифатида шаклланиши давлат сиёсатининг туризм соҳасидаги устувор стратегиявий дастурларидан бири, – деди М. Мирзалиев. – Вилоят бетакрор муқаддас қадамжоларга бой, туризмни миллий ва халқаро даражада ривожлантириш имкониятига эга. 27 гектар майдондаги Култўбе қалъасида «Култўбе тарихий ёдгорликларини тиклаш» лойиҳаси доирасида тарихчилар нафақат тарихий жойларни, балки археологик қазилмаларда топилган ноёб кулолчилик буюмлари ва уларнинг қисмларини ҳам тиклашмоқда. Тарихчиларнинг фикрига кўра, Култўбе шаҳрида 2020 йилда дала ишлари пайтида топилган XV-XVIII асрларга мансуб сопол буюмлар кўплаб омиллар таъсирида асл Туркистон услубини акс эттиради. Қозоқ илмий-тадқиқот институти илмий ходими Ерлан Қазизовнинг сўзларига кўра, Култўбе қалъасидан топилган ва ҳозирда қайта тикланаётган кулолчилик буюмлари минтақа ижодий маданиятининг ёрқин намунасидир. Унда маҳаллий кулолларнинг диди ва маҳорати акс этган.

Эслатиб ўтамиз, Тўнғич Президент, Элбоши Нурсултан Назарбаевнинг жорий йил 28 сентябрдаги ташрифи чоғида «Култўбе қалъаси» археологик парки» лойиҳаси таништирилган эди. Ушбу лойиҳа ҚР маданият ва спорт вазирлиги ва Eurasian Resources Group корпоратив жамғармаси ўртасида тузилган меморандум асосида амалга оширилиб, унинг асосий ҳомийси «Қозоқ маданият илмий-тадқиқот институти» МЧБ. 

Тадбир иштирокчилари Қарноқ қишлоғи ғарбидаги Қарноқ қалъасига ҳам бориб, VII-VIII – XIV асрлар ёдгорликларини кўздан кечирдилар.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-10-27, 01:56 251
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.