26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
У кутилмаганда кетди

Мутлақ жанговар чемпионатининг (UFC) енгил вазнида россиялик чемпион Ҳабиб Нурмагомедов америкалик Жастин Гэтжи устидан ғалаб қозонгач, мансаб пиллапоясидаги сўнгги жанггини ўтказганини маълум қилди. Мазкур жанг мағлубият нималигини билмаган Ҳабибнинг 29-жанги эди. 

– МЖЧдаги жангларимни бошлаганимда менга кўпчилик ишонмаганди. Мен отам билан биргаликда чемпион бўлишни истагандим. Бошида ўзим ҳам бундай бўлишини кўз олдимга келтирмаган эдим, – деди жангдан сўнг Нурмагомедов.

Чемпионни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, машҳур футболчи Криштиану Роналду, ҳатто собиқ рақиби Конор Макгрегор ҳам қутлади. 

32 ёшли доғистонлик жангчи МЖЧда 13та жанг ўтказган. У 2018 йилда америкалик Эла Яквинтуни мағлубиятга учратиб, чемпионлик камарини қўлга киритган эди. Кейинчалик ирландиялик Конор Макгрегор ва америкалик Дастин Пуарье билан жанг ўтказиб, чемпионлик камарини ўзида сақлаб қолди.

Ҳабибнинг ғалабаси ўз юртида кенг нишонланмоқда. Доғистоннинг шаҳар ва қишлоқларидаги йўлларда миллий рақс – лезгинкага рақсга тушаётган одамлар йўл тиқинларини пайдо қилишди. 

1988 йилда Доғистоннинг Силди Цумадин туманида туғилган Ҳабибнинг миллати – авар. У ёшлигидан мураббийи ва отаси Абдулманап Нурмагомедов қўл остида шуғулланди. 

2018 йилда унга Грозний шаҳрининг фахрий фуқароси унвони берилди. Отаси эса Чеченистонда хизмат кўрсатган жисмоний маданият ходими унвонига сазовор бўлди. Шу йили у “Доғистон Республикасида кўрсатган хизматлари учун” ордени билан тақдирланди. 

Ҳабиб Г. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг талабаси. 2020 йилда Forbesнинг “40 ёшга тўлмаган энг омадли россиялик” рейтингида карвонбошилик қилмоқда. 

Оилали, рафиқаси Патимат. У аёли билан Силди қишлоғидаги мактабда бирга ўқиган. 2013 йилда оила қуришган. Ҳозир уларнинг уч нафар фарзанди бор. 2020 йилнинг 3 июлида Ҳабибнинг отаси ва мураббийи Абдулманап Нурмагомедов оламдан ўтди. Бу Ҳабибнинг руҳиятига жуда кучли таъсир қилди.

 Ҳабиб бир суҳбатида унга берилган “Сен учун ҳаётда энг муҳим нарса нима?”, деган саволга шундай жавоб берган эди. “Мен учун энг муҳими – вафот этганингда ортингда қандай эзгу амаллар қолдирганингда. Сен ўқитувчи ё муҳандис бўласанми, фарқи йўқ. Ҳамма ўз тақдирига ўзи сабабчи бўлади. Ҳамма учун якун бир хил бўлади. Мен учун муҳими – у дунёга нима билан боришимда. Мендан Яратган Конорни мағлубиятга учратганим ҳақида сўрамайди. Унга бунинг кераги ҳам йўқ. У мендан қандай эзгу амаллар қилганим ҳақида сўрайди. Ҳар бир қилган ишимиз учун жавоб берамиз. Мен учун мана шулар жуда муҳим!”, деган эди Ҳабиб. 

Ҳабиб Жастин Гэтжи устидан ғалаба қозонгач, мухлислари, спорт кенг жамоатчилиги учун кутилмаганда катта спортдан кетишини маълум қилди. Спортчининг бундай қарорга нима сабабдан келганига спорт мутахассислари ҳам жўяли фикр билдиролмади. Мумкин у мураббийлик қилмоқчидир. Доғистонда катта нуфузга эга Ҳабиб Нурмагомедовни юқори лавозимга ўтиришини башорат қилаётганлар ҳам бор. Ҳар қандай соҳада вақтида кетиш “катта санъат” сифатида баҳоланади. Ҳабиб ҳам юқори нуфузга эгалигида кетгани тўғридир, балки. Нима бўлган тақдирда ҳам биз Ҳабибнинг қарорини ҳурмат қилмоғимиз керак. Сиз бунга қандай муносабат билдирасиз?.. 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ тайёрлади, 2020-10-29, 21:12 622
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.