26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Эл бирлиги тимсоли

Дарҳақиқат, 6 июль – қозоғистонликлар учун қўшалоқ шодлик куни. Бу кун – мустақил давлатимизнинг тўнғич Президенти Нурсултан Абишули Назарбаев таваллуд топган.  Бу кун –  Элбоши номи сайқалланган кўркам ва гўзал пойтахт Астана куни.

Мустақил тараққиёт йўлида дадил қадам ташлашда Қозо­ғистоннинг тўнғич Пре­зиденти дастлабки йилларда дуч кел­ган барча қийинчиликларни бой тажрибаси, зукколиги, би­лимдонлиги туфайли бошқа иттифоқдош  республикалар орасида ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий-сиёсий, ҳам маданий жиҳатлари билан олдинги ўринга чиқди.

Энг муҳими, мустақил дав­­­лат сифатида бутун дунё­­­­га танилдик. Юртимиз қа­тор халқаро ва жаҳон ҳам­жа­ми­ятларининг тўлақонли аъзоси бўлди, дунёнинг барча дав­латлари билан ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий-маданий алоқалар ўрнатди. Халқимизда “Ўзини ҳурмат қилган, ўзгани ҳам эъзозлайди” деган доно нақл бор. Бу нақлни давлат Президенти Қозоғистон халқи олдида, 130дан ортиқ этнос ва элат вакиллари олдида масъулиятни ҳис этадиган Нурсултан Абишули Назарбаев номига қарата айтсак, муболаға бўлмайди.

Астанага илк ташрифимда  Қозоғистон Республикаси Пре­зиденти – Элбошининг ку­тубхонасида ўтган семинарда иштирок этдим.  Энг чиройли, энг навқирон пойтахтимиз – Астана шаҳри саёҳати менда катта таассурот қолдирди.  Қараб кўзинг тўймайдиган Астана қисқа муддатда шукуҳли ва виқорли кўркам, гўзал шаҳарга айланганини кўриб ҳайрон қоласиз. Қисқа вақтда Евроосиё юрагида қад ростлаган Астана номли гўзал шаҳарни нафақат Қозоғистон халқи, балки бутун жаҳон таниди. Унинг барпо этилишини мустақил элнинг тўнғич Президенти Нурсултан Назарбаевнинг жасорати деб, баралла айтиш мумкин.

Сариарқанинг майин шаба­дали даласидаги ёш шаҳар – бош қалъа, салобатли Астана узоқ-яқиндаги дўсту биродарлар ташриф буюрадиган, қондош халқларга қучоғи очиқ, ниятлари пок, хушфеъл инсонлар юрак­ларига яқин Ўрдага айланиб улгурди.

Барчамиз Астана кунини шоду хуррамлик билан, кат­та-катта ютуқлар билан қар­­­­­­­­ши оляпмиз. Давлатнинг эр­танги келажаги ёрқин. Ас­­тана барчамизнинг обрў­йимиз, фахримиз. Қозоғистон Республикасининг гуллаб-яшнашида ҳар бир қозоғис­тонликнинг муносиб ҳис­саси бор. 

Шу боис, барча қозо­ғис­­тонликларга Астана куни  му­борак бўлсин!

 

 

Мухтабар УСМОНОВА., 2017-07-04, 20:23 790
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.