26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Иккинчи тўлқиннинг тўлқини кучаймоқда

Коронавирус дунёда: Италия чекловга қарши, Францияда кунига юз минг одам касалланмоқда

Франция соғликни сақлаш муассасаларининг маълум қилишича, мамлакатда кунига юз минг одам касалланмоқда.

ЖССТ маълумотларига кўра, сўнгги кунларда хасталикнинг кескин кучайиши барча Европа мамлакатларида кузатилган. Шу билан бирга, Қўшма Штатлар, Ҳиндистон ва Бразилия касалланиш ва ўлим сони бўйича дунёда етакчилик қилишда давом этмоқда. Жон Хопкинс университети маълумотларига кўра, дунёда 43,5 миллион киши коронавирус билан касалланган, 1 миллион 160 мингга яқин одам вафот этган. Италия ва Испанияда одамлар коронавирус билан касалланганлар сони кўпайиши сабабли яқин орада қўлланиладиган чеклов тадбирларига қарши норозилик намойишига чиқишди. Италияда бар ва ресторанлар фақат соат 18:00гача ишлайди. Спорт заллари, сузиш ҳавзалари, театрлар ва кинотеатрлар 24 ноябрга қадар ёпиқ бўлади ва ҳукумат бу муддатни узайтириши мумкин. Сўнгги кунларда мамлакатда кунлик касалланиш даражаси доимий равишда 20 минг кишидан ошди ва расмийлар италияликлардан янги чеклов чоралари билан муроса қилишни сўрашмоқда. Бироқ, Неаполдаги кичик ва ўрта бизнес эгалари чекловлар учун ҳукуматдан товон пули талаб қилиб чиқишди. 

Якшанба оқшомидан бошлаб Испания 23:00дан 6:00гача мамлакат бўйлаб комендантлик соати жорий этди. Бундан фақат Канар ороллари истисно.

 Душанба куни Барселонада жорий қилинган чораларга қарши норозилик акциялари бўлиб ўтмоқда. Эпидемиянинг иккинчи тўлқинидан энг кўп жабр кўрган Чехияда кафе ва ресторанлардан овқатни фақат уйга олиб кетиш мумкин, зарур бўлмаган дўконлар ёпиқ, мактаблар яна онлайн тартибда дарс бермоқда. Прага чеккасида 500 ўринли муваққат шифохона қурилди, расмийлар беморлар сони бирдан кўпайишини кутмоқда. 

Франция соғликни сақлаш идораларининг таъкидлашича, ҳар куни қайд этилаётган янги ҳолатлар сони аслида расмий статистикадан икки баравар кўп бўлиши мумкин. Жон Хопкинс университети маълумотларига кўра, Францияда деярли 1,2 миллион киши касалланган, 34,7 минг киши вафот этган. Оқ уйнинг бош маслаҳатчиси Марк Медоузнинг айтишича, АҚШ расмийлари Covid-19 билан боғлиқ вазиятни назорат қилмоқчи эмас. Унинг сўзларига кўра, эмлаш ва терапия каби омилларгина эпидемияни енгишга қодир. Дональд Трампнинг президентлик пойгасидаги рақиби, демократ Жо Байден бунга жавобан ҳозирги маъмурият жангсиз таслим бўлганини айтди. Мамлакатдаги касалликлар статистикаси ўсишда давом этмоқда, ўтган кун давомида Қўшма Штатларда 83,7 мингта янги ҳолат аниқланди. Қўшма Штатлар умумий ҳолатлар ва ўлим кўрсаткичи бўйича ҳам дунёда етакчи бўлиб қолмоқда – мамлакатда 8,6 миллион одам коронавирус билан касалланиб, 225,2 минг одам вафот этган.

2020-10-29, 21:21 521
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.