26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бозорлар шанба куни ҳам ишлайди

Аввал хабар қилганимиздек, Туркистон вилоятида карантин чоралари муддатини узайтириш тўғрисидаги қарорга ўзгаришлар киритилди. 

Вилоят бош санитар шифокори Нурбек Нишанов имзолаган ҳужжатга кўра, 26 октябрдан бошлаб, оммавий тадбирлар ўказиш тақиқланади (байрам, оммавий спорт, оммавий-маданий, кўнгилочар тадбирлар, анжуман, семинар, кўргазмалар) Қозоғистон чемпионатлари, томошабинсиз ўтказиладиган республика мусобақалари бундан мустасно.

Янги қарорга кўра, санитария-дезинфекция тартибини кучайтириб, ижтимоий масофани ва ниқоб кийиш талабига риоя қилган ҳолда, кинотеатрларни очишга рухсат берилди.

65 ёшдан ошган кишиларнинг кўчага заруратсиз чиқиши тақиқланади. 

Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат ёпиқ бозорлар иш тартиби соат 9.00дан 19.00.гача карантин талабларига риоя қилган ҳолда рухсат берилади, шанба кунлари соат 9.00дан 17.00.гача, харидорлар 30 фоиздан ошмаслиги керак. Кўнгилочар-савдо марказлари, савдо марказлари соат 9.00дан 22.00.гача шанба куни 9.00дан 17.00.гача ишлашга рухсат берилади. Якшанба ва байрам кунлари фаолияти тўхтатилади.

Шунингдек, бош санитар шифокор ҳар бир фуқарони шахсий гигиенага риоя қилган ҳолда кўчада, жамоат жойларида, одамлар кўп тўпланадиган ўринларда ниқоб тартиби ва ижтимоий масофани сақлашга чақиради.

2020-10-29, 21:25 654
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.