26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Спорт мажмуаси фаолият бошлади

Вилоят марказида қад ростлаган Спорт саройи фаолиятини волейбол мусобақаси билан бошлади. Майдонда республика олий лига жамоалари орасида Туркистон вилоятининг шарафини ҳимоя қиладиган “Туран” спорт ўйин турлари клуби  жамоаси билан Туркистон шаҳар терма жамоаси саф тортди. Тортишувларга бой ўтган беллашувларда икки жамоа ҳам ғалаба қозонишга лойиқ эди. Лекин учрашув якунида “Туран” жамоаси 3:2 ҳисобида рақибидан устун келди. 

Очиқ сув ҳавзаси мажмуаси сузиш спортини ривожлантириш мақсадида қурилди. Унинг узунлиги 50 метр, эни 25 метр, чуқурлиги эса 2,5 метрни ташкил қилади. Бу ерда халқаро ва республика даражасидаги мусобақаларни ўтказиш мумкин. Спорт саройида ўйин ва машғулот заллари ҳам мавжуд. 

Спорт саройи вилоят ва республика даражасида волейбол, кураш, баскетбол, бокс, оғир атлетика, енгил атлетика, стол тенниси, сузиш, қиличбозлик, камондан ўқ отиш мусобақаларини ўтказиш имкониятига эга. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-10-29, 21:27 718
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.