26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Халқ корига камарбаста бўлиш масъулияти

Вилоят маслаҳати де­пу­­тати Зуппархон Чол­­донов(тасвирда) депутат ҳамда Эски Иқон қишлоғи «Нұр Отан» партияси бош­лан­ғич ташкилоти раиси сифатида сай­ловчилари ва фуқароларни тур­ли масалалар бўйича ҳаф­танинг чоршанба кунлари қишлоқ мар­казидаги «Түр­кістан – несие» МЧБ таш­килоти биносида қабул қи­лади. 

Ўтган вақт мобайнида сайловчилардан тушган таклиф, талаблар асосида депутат З. Чолдонов мутасадди ташкилотларга ёзма равишда мурожаат этиб, қуйидаги ишларнинг амалга ошишига камарбаста бўлади.

Қатор йиллар давомида муаммога айлан­ган, турғунларнинг кўп эътирозларига сабаб бўлган Эски Иқон ва Янги Иқон қишлоқ­ларини бирлаштирувчи, узунлиги 24,7 кило­метрни ташкил этувчи КХ- 62 «Эски Иқон – Ибота – Ўйиқ» автомобиль йўли вилоят бюджетидан маблағ ажратилиши нати­жасида янгидан бунёд этилмоқда. «Қозо­ғис­тоннинг 30 йиллиги» қишлоғидан Ўранғай қишлоғигача узунлиги 28,8 километрни ташкил этувчи КХ-61 «Қозоғистоннинг 30 йиллиги – Чоға, Қўшқўрғон – Ўранғай» автомобиль йўлини таъмирлаш ишлари бошланиш арафасида. 

Ўран­ғай қишлоқ округи ҳудудидаги Қўшқўрғон қиш­лоғида янги мактаб қурилиши зарурлиги ҳақида газетамиз саҳифаларида қатор йиллар давомида кўплаб мақолалар эълон қилинган эди. 

Мана, Туркистон туркий оламнинг маданий пойтахти йили ушбу муаммо депутатнинг саъй-ҳаракати билан ҳал бўлиб, 200 ўринли муҳташам мактаб биноси қурилиши бошланиб кетди. 

Ўранғай қишлоғида 150 ўринли янги мактаб биносининг лойиҳаласи тайёр. Қурилиш иш­­­лари бошланадиган кунлар олис эмас. «Қозо­ғистоннинг 30 йиллиги» қишлоғида 300 ўринли мактабнинг лойиҳаси тайёрланмоқда. Бу муаммо ҳам қатор йиллар даво­ми­да қишлоқ аҳлини қийнаб келган. Эс­ки Иқон қишлоқ округи тасарруфидаги «Дос­тық» овули аҳолисини сифатли электр қуввати  билан таъминлаш мақсадида кичик станция қуриш учун ер ажратилди.

 Эски Иқон ва «Достық» овули турғунларини сифатли ичимли сув билан таъминлаш мақ­садида ер ости сув захираларини излаш, таҳ­­­­­­­­­лил қилиш мақсадида депутатлик савол йўл­­ла­­­­­­ниб, масала ижобий ҳал қилинмоқда. Эс­­­­ки Иқон қишлоғи демографик ўсиш суръати юқо­­­­­ри аҳоли манзилларидан бири. Қишлоқда ян­­ги мактаб қурилиши учун ер ажратилиб, унга давлат акти олинди. Ўранғай қишлоқ округига қарашли Бўс­тонлиқ қишлоғини сифатли электр қув­вати билан таъминлаш масаласини вилоятда кўтариб, қишлоқ турғунларининг илтимоси ижобий қаноатлантирилди. Муқаддас рамазон ойида  шароити ночор 10 оилага депутат ҳомийлигида моддий ёрдам кўрсатилди. 

Шунингдек, депутат З. Чолдонов Эски Иқон қишлоғидаги марказий масжид ҳовлисини те­кислатиб, намозхонлар учун қулай шароит яра­тилишига камарбаста бўлди. Қишлоқдаги бир неча масжидларга моддий ёрдам кўрсатиб, ҳо­мийлик қилди. Кўплаб беморларга соғлиги панд берган пайтда Шимкент шаҳридаги энг нуфузли клиникаларга бориб даволанишига ёрдам қилди. 

Мамлакатимиз пойтахти Астанада Элбошимиз Н. Назарбаев ташаббуси билан ўтаётган ЭКСПО – 2017 халқаро кўргазмасига депутат З. Чолдонов жами 500 чиптани ўз ҳисобидан харид қилиб, Туркистондаги 17-сайлов округи сайловчиларига ҳадя қилди. 

«Жанубий Қозоғистон» вилоят ижтимоий сиёсий газетасига депутат З. Чолдонов раҳбарлик қилаётган «Иқон» ўрта мактаби жамоаси ҳар галгидек 200 нусхага обуна бўлиб, ўрнак кўрсатди. Халқ корига камарбаста бўлишдек заҳмати мўл ишда Зуппархон Чолдоновга янги зафарлар ҳамроҳ бўлсин. 

 

 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2017-07-04, 20:29 534
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.