26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Кенгашганга – кенг дунё

Вилоятимизда эпидемиологик аҳвол барқарор. Тиббиёт муассасаларида коронавирус инфекциясининг эҳтимоли мавжуд иккинчи тўлқинига тайёргарлик ишлари уч босқичда юритилмоқда. Даволаш ўринларини ўрин-тўшаклар билан тўлиқ таъминлаш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаган ҳолда дори-дармон ва ҳимоя воситалари билан таъминлаш кучайтирилган. 

Бу Туркистон вилояти ҳокимининг ўринбосари Арман Сабитов раислик қилган, жамоат соғлигини сақлаш бошқармаси раҳбари Марат Пашимов ва минтақадаги барча тиббиёт муассасалари бош шифокорлари иштирок этган мажлисда маълум қилинди.

– Ҳозирги кунда вилоятдаги тиббиёт ташкилотлари 2 ойлик дори-дармон жамғармаси ва тиббий жиҳозлар билан тўлиқ таъминланган. Раҳбар сифатида тиббиёт ходимларининг малакасини ошириши масаласини қатъий назорат остига олишингиз зарур, – деди Арман Сабитов.

Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, вилоятимизда 23429 тиббиёт ходими меҳнат қилади. Улардан 5 минг нафардан кўпроғи шифокорлар, 18233 нафари эса ўрта бўғин вакиллари. Жорий йилда 1,5 минг нафар шифокор Россияда малакасини ошириб, тажриба алмашган.

Мажлисда чегарадош минтақаларда назоратни кучайтириш вазифаси топширилди. Туман ҳокимлари ва тиббиёт муассасалари раҳбарлари иштирокида онлайн шаклда долзарб мавзуларни қамраб олган ҳолда уларнинг ижобий ҳал этилишини кўзлаган йиғинлар ўтказишга келишиб олинди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-10-31, 03:49 613
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.