26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Корхона қошидаги коллежда

Кентов шаҳрининг тарихи ўтган асрда кончилар, «Ачполиметалл» комбинати фаолияти билан боғлиқ бўлса, жорий асрда қиёфасини йирик корхона – трансформатор заводи белгиламоқда. 

Яқинда шаҳардаги Ш. Қалдаяқов номидаги маданият саройида ўтган трансформатор заводи қошидаги политехника коллежи талабаларининг навбатдаги битирув тадбири тантанасида ушбу корхонанинг 20 йиллик фаолияти ҳам сарҳисоб қилинди. Меҳмонларни шаҳар ҳокими девони раҳбари Б. Алимбетов муборакбод этиб, Қозоғистонни ривожланган 30 давлат қаторига қўшиш йўлидаги муносиб корхона – трансформаторчиларни қутлади. 

«Alageum electric» Холдинг компанияси бошқарув кенгаши раиси С. Қўжабаев политехника коллежи битирувчиларининг энг илғори – Тимур Авдеевга 1000 АҚШ доллари қийматида, яна 9 нафар пешқадам битирувчиларга эса 50 000 тенгедан пул мукофотини тантанали равишда тақдим этди. Коллеж битирувчилари корхонада тўлиқ иш билан таъминланадилар. Улар бир неча йил давомида назарияни амалиёт билан боғлаб, коллеждаги билимини корхона цехларидаги жараёнда мустаҳкамладилар. Кентов трансформатор корхонаси мамлакатимизнинг келажагини белгиловчи индустрия тараққиётининг ялови, десак янглишмаймиз.

 

 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2017-07-04, 20:30 257
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.