26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
ЗАМОНГА МОС ФАОЛИЯТ

Вилоятимизда электрон коммерция кучайиб бормоқда. Пандемия даврида, айниқса, мол савдосининг онлайн тури ривожланган вилоятимизда одамлар янги дастурни тез ўзлаштирмоқда.

Чунончи, Байдибек тумани чорвадорлари уйдан чиқмай, молларини сотиб, даромад қилишмоқда. Туманга хизмат сафари давомида вилоят раҳбари Ўмирзақ Шўкеев ёш тадбиркорлар билан учрашиб, чорвачилик соҳасидаги уларнинг ташаббусларига ижобий баҳо берди.

–Замонга хос фикрлаб, янгича иш тутган афзал. Ҳар қандай соҳада ҳам унинг сир-асрорларидан воқиф бўлган одам ютқазмайди. Чорвачилик соҳасида эришаётган муваффақиятларингиз ҳақида эшитиб, сизлар билан учрашишни ният қилган эдим. Билган одамга чорвачилик – катта даромад манбаи. Карантин вақтида электрон коммерцияга юз бурганингиз таҳсинга лойиқ, – деди вилоят ҳокими ёш тадбиркорлар билан учрашувда.

Учрашув Ақбастау аҳоли манзилидаги “Ernur корпорацияси” бирлашмасининг мажмуавий хўжалигида ўтди. Бу ерда ёшлар деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланишади. Бирлашманинг махсус техникалари ва 4 минг гектар ери мавжуд.

Чорвачилик билан шуғулланадиган Алмаз Алтайули йирик қорамол сонини кўпайтирмоқда. Алтайдан 121 бош зотдор сигирни харид қилиб, харажатни сезиларли даражада тежаган.

Карантин даврида мол бозорлари ишламади. Шу боис, байдибекликлар ижтимоий тармоқларда савдо қилишни йўлга қўйишди.

Ҳозирги кунда мол сотиб олиш ва сотиш учун 7000 киши “WhatsApp” ва ”Telegram” мессенжерлари орқали “Баракали Байдибек” ва “Байдибек Мол Бозори” чатида рўйхатдан ўтиб, ундан унумли фойдаланишмоқда.

–Карантин даврида қишлоқдаги ёш тадбиркорлар махсус чат очиб, ишимизни давом эттирдик. Бу жуда қулай. Мол бозорида ҳар бир ўрин учун пул тўлардик, молимиз сотилмаса, уйга қайтиб олиб кетишга мажбур бўлардик. Эндиликда махсус сайт очиб, чорвачиликни янада ривожлантиришга ҳисса қўшмоқчимиз, – деди хўжалик раҳбари Абилай Қайратули.

Қишлоқ хўжалик бошқармасининг маълумот беришича, жорий йилнинг 9 ойида ҳудудимизда мол боши 5-7, гўшт етиштириш эса 2,2 фоизга ортган.

Интернетдаги савдо-сотиқ, асосан maltabu.kz, malsatu kz, malbazar kz сайтлари ва WhatsApp, Telegramm тармоқларида қизийди. Зотдор молларни кўпайтириш мақсадида, карантин вақтида ҳам чет эллардан мол олиб келиш сусаймади. Жорий йилда, шу мақсадда 3000 минг бошга яқин зотдор мол олиб келинди. Туячиликни ривожлантириш учун 1305 бош зотдор туя келтирилди. Олиб борилган ишлар натижасида вилоятимизда қорамол баҳоси барқарор ушлаб келинмоқда. Ҳозир ҳудудимизда етиштирилган гўшт маҳсулотлари ички бозор эҳтиёжини тўлиқ қондириб, Ўзбекистонга ҳам экспорт қилинмоқда.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати., 2020-11-10, 02:58 769
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.