26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳаётимиз равнақи:муҳим мезон, дадил қадамлар

Мавжуд вазиятга қарамай, Қозоғистон тараққиётнинг стратегик мақсадларини изчил амалга оширмоқда. Буни  Nur Otan партиясининг навбатдан ташқари ХХ Съездида Қозоғистон Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев маълум қилди.


– Партиямизнинг навбатдан ташқари ХХ Съезди  мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги оғир ва муҳим пайтда ўтказилмоқда. Бугунги кунда «Nur Otan» партияси мамлакат тақдири учун масъул бўлган асосий сиёсий кучга айланди. Халқимиз доимо бизга ишонади. Биз, айниқса, жаҳоннинг инқироз даврида мамлакатнинг жамғармаларига алоҳида эътибор қаратишимиз керак. Бутун дунёга тарқалган пандемия Қозоғистонни четлаб ўтмади. Давлат фуқароларимизнинг соғлигини ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни кўрмоқда, –  деди Қозоғистон Президенти.

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, партия доим халқни қўллаб-қувватлаган. Партия фаоллари ва кўнгиллилар муҳтожлардан  ёрдамни аямайдилар.

– Бундай ҳақиқий меҳнат ва меҳр-оқибат  ҳамжиҳатлигимизни оширади. Мавжуд вазиятга қарамай, Қозоғистон ривожланишнинг стратегик мақсадларини изчил амалга оширмоқда. Шу билан бирга, асосий вазифалардан бири бу Элбоши  сиёсатининг изчиллигини таъминлашдир. Мен бу йилги Мактубда  партиянинг жамиятдаги етакчи роли ҳақида гапирдим. Биз ислоҳотларни амалга оширишда Nur Otan партиясининг улкан  салоҳиятига таянамиз,  деди Қасим-Жўмарт Тўқаев.

                                       

Аkorda.kz., 2020-11-26, 01:42 353
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.