26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Уйи борнинг – бахти бор

Қозоғистон Республикаси Тўнғич Президенти куни арафасида Туркистон шаҳрида 420 квартиранинг калити соҳибларига топширилди.

Ҳозирги кунда Туркистон шаҳри бўйича 7, 9 ва 12 қаватли уйларнинг қурилиши давлат бюджети ҳисобидан олиб борилмоқда. Вилоят марказида 89та кўп қаватли уй қурилмоқда. Бугунгача навбатда турган 600 ва 336 нафар давлат хизматчисига квартира берилганди.

Тўнғич Президент ташаббуси билан Туркистон шаҳрига вилоят маркази мақоми берилган кундан эътиборан шаҳарда ишлаб чиқаришни ривожлантириш, ижтимоий иншоотлар барпо этиш, аҳоли манзилларини ободонлаштириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Қадим ва навқирон шаҳарнинг кўркига айланаётган ушбу уйлар эҳтиёжманд оилаларнинг яшаш шароитини яхшилаш, уларни арзон, замонавий уй билан таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Карантин тартиби туфайли шаҳар раҳбари тўрт фуқарога уй калитини ҳозирги кунда истиқомат қилаётган манзилларига бориб, шахсан ўзи топширди. 415 одамга Тўнғич Президент куни ва бошпанали бўлиши муносабати билан табриклаб, хат йўллади.

Уй-жойга навбатга 11 797 фуқаро турган. Улар egov сайти орқали ўз навбати ҳаракатини кузата олади. Шунингдек, марказлаштирилган сервис базаси орқали уй навбатида турганлар ҳам ушбу сайтдан зарур маълумотлар олиш имкониятига эга. 

Уй-жой биринчи навбатда Улуғ Ватан уруши фахрийлари, кўп болали оилалар, ижтимоий шароити ночор ва кам таъминланганлар, бюджет соҳаси ходимлари ва яшаш жойи талофатли деб топилганлар тоифасига берилади.

Вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати, 2020-12-03, 02:37 361
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.