26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг МУРОЖААТИ

Ҳурматли сайловчилар!

2021 йил 10 январь куни Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси ва маслаҳатлар депутатларининг навбатдаги сайлови куни.

Агар Сиз овоз бериш кунигача 18 ёшга тўлган ёки фаол сайлаш ҳуқуқига эга Қозоғистон Республикаси фуқароси бўлсангиз, Сиз Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси ва маслаҳатлар депутатларини сайлаш ҳуқуқига эгасиз.

Сизнинг сайловчилар рўйхатида бўлишингиз сайловда қатнашиш конституцион ҳуқуқингизни амалга ошириш кафолати ҳисобланади. Сайловчилар рўйхатини маҳаллий ижро органлари тузади. 

Сизнинг муайян сайлов участкаси ҳудудидаги яшаш манзилингиз бўйича рўйхатдан ўтганлигингиз Сизни сайловчилар рўйхатига киритиш учун асос бўлади. Сайлов участкаларининг чегаралари маҳаллий оммавий ахборот воситаларида 2020 йилнинг 5 ноябридан кечиктирилмай эълон қилинади.

Ҳар бир сайловчи сайлов куни эълон қилинган пайтдан бошлаб тегишли маҳаллий ижро органида сайловчи сифатида рўйхатдан ўтиш ҳуқуқига эга. 

Агар Сизга 2020 йил 10 декабргача рўйхатга олинган манзилингиз бўйича овоз бериш учун мўлжалланган жойга келиш имкониятингиз бўлмаслиги аниқ бўлса, Сиз борган жойингиздаги ҳокимликка Сизни тегишли сайловчилар рўйхатига киритиш тўғрисида ёзма равишда ариза бериш ҳуқуқига эгасиз.

Агар Сиз доимий рўйхатдан ўтган манзилингиздан бошқа жойда бўлсангиз ва яшаш жойингиз бўйича вақтинча рўйхатдан ўтган бўлсангиз, Сиз 2020 йилнинг 10 декабридан кечиктирмай, сайлов куни ўзингиз овоз берадиган сайлов участкасининг сайловчилар рўйхатига киритиш тўғрисида ёзма равишда ариза билан шу жойдаги ҳокимликка мурожаат қилиш ҳуқуқига эгасиз.

Қадрли сайловчилар!

Ҳуқуқий саводхонлигингизни намойиш қилинг ва сайлаш ҳуқуқидан фойдаланинг! Ўзингизни сайловчилар рўйхатига киритиш бўйича муҳим қарорларни ўз вақтида қабул қилиш зарур.

2020 йилнинг 26 декабридан бошлаб Сизга сайлов участкангиздаги сайловчилар рўйхатидан ўзингиз ҳақингиздаги маълумотларни текшириш имконияти берилади.

2020-12-03, 02:39 544
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.