26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тинчлик бўлсин, дунёда!

Элбоши Нурсултан Назарбаев халқаро хавфсизлик ва жаҳон ядровий мулоқотни тиклаш бўйича халқаро онлайн-конференция иштирокчиларига миннатдорлик билдирди.

Қозоғистон Республикасининг Тўнғич Президенти куни муносабати билан Нурсултан Назарбаев номидаги жамғарма ва Жаҳон иқтисодиёти ва сиёсати институти ҳамкорликда халқаро хавфсизлик ва жаҳон ядро мулоқотини тиклашга бағишланган халқаро онлайн-анжуман ўтказди.

Тадбирда сўз олган Элбоши учрашув иштирокчиларига миннатдорчилик билдирди. 

– COVID-19 пандемияси туфайли жаҳон иқтисодиёти инқирозга юз тутмоқда. Аммо инсоният ўз тарихи давомида бундай тўсиқларга кўп бора дуч келиб, уларни енгиб ўтган. Ишончим комилки, халқаро ҳамжамият ушбу оғир синовдан ғолиб сифатида енгиб чиқади. Азиз дўстлар! Бу йил дунё фожиали санани нишонлади. Ядро қуроллари биринчи бўлиб 75 йил муқаддам портлатилган. Ҳанузгача Хиросима ва Нагасаки фалокатларининг асорати сезилмоқда, – деди Н. Назарбаев. Элбошининг сўзларига кўра, «ядровий бешлик» таркибига амалда ядро қуроли бўлган давлатлар киради ва дунёнинг етакчи мамлакатлари юқори технологиялар, шу жумладан, космик қуроллар бўйича янги рақобатни орттирмоқда.

– Қозоғистон Президенти бўлиб турганимда мен ташқи сиёсий фаолиятимнинг аксарият қисмини ядро қуролидан холи дунё ғоясига бағишладим. Бунинг учун асосли сабабларим бор эди. Биринчидан, Қозоғистон ядро синовининг барча машаққатларини бошидан кечирган мамлакатдир. Семей полигонида тахминан 1,5 миллион ватандошим жабр кўрган. Менинг фармоним билан дунёдаги энг катта полигонлардан бири 1991 йил 29 августда ёпилди. Ушбу қарор инсоният тарихида илк бор ядро синовларини қонуний равишда тақиқлади. Кейинчалик, бошқа мамлакатлар ҳам ўз полигонларини ёпдилар. Шундай қилиб, бошқа мамлакатлар давлатимиздан ўрнак олиб, ушбу ташаббус жаҳон миқёсида қўллаб-қувватланди. Шу билан бирга, ушбу қарор 1996 йилдаги барча ядро синовларини тақиқловчи келишувга асос бўлди, – деди Н. Назарбаев. 

Элбоши Қозоғистон ташаббуси билан 2010 йил 29 август Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан Халқаро ядро синовларига қарши кураш куни, деб эълон қилинганини эслатди. Ўшандан буён ушбу кун ҳар йили бутун дунёда нишонланади. Элбоши учрашув иштирокчиларига оммавий қирғин қуролларига қарши курашиш осон эмаслигини эслатди. 

– Менинг ядро хавфсизлиги бўйича жаҳон алянсини яратиш ташаббусимни қўллаб-қувватлаганингиз учун барчангизга миннатдорчилик билдираман. Мен дунё эртами-кечми, ядро қуролидан халос бўлишига ишонаман, – деди Элбоши.

Еlbasy.kz, 2020-12-03, 02:40 346
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.