26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Масъулиятли ишга киришдилар
Вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев “Шатқал” дастури доирасида барпо этиладиган шаҳар ҳудудидаги 16та сайхонликка масъул ташкилотни тасдиқлаб, уларнинг раҳбарларига фахрий ёрлиқ ва сертификатлар топширди. Уларнинг сафида “Нур Отан” ХДП ЖҚВ филиали, вилоят ва шаҳар маслаҳатлари котибияти, депутатлар, шунингдек, вилоятимиздаги олий ўқув юртлари бор. Оталиққа олинган сайхонликларнинг умумий майдони 226 гектарни ташкил қилади. Кўкаламзорлаштиришнинг биринчи босқичида кўчатлар экилиб, томчилатиб суғориш тизими ўрнатилиши зарур. Ободонлаштириш ишларининг иккинчи босқичида масъул ташкилотлар боғларга йўл қуриб, ёритиш ишлари билан шуғулланиши лозим. Учинчи босқичда эса дам олиш ўринлари ва болалар майдончаларини қуриш кўзланган. – Ўзингизга маълум, ҳадемай ёз келади. Жазирамада вилоят марказида экологик аҳвол қийинлашади. Бугунги кунда дам олиш ўринлари одам бошига 3 квадрат метрдан тўғри келади. Шу сабабли, “Шатқал” дастурини тезлик билан амалга оширишимиз керак. Баҳорги фурсатдан фойдаланиб, кўчат ўтқазишни тезлаштиришимиз зарур. Мана шундай эзгу ишда фаоллик кўрсатаётган фуқаролар ва ташкилотлар раҳбарларига миннатдорчилик билдираман, – деди минтақа раҳбари. Ҳозирги кунда Шимкент шаҳрида умумий майдони 300 гектарни ташкил қиладиган 8та истироҳат боғи мавжуд. 104та кўчада кўчатлар ўтқазилса, умумий ўрмон майдони 16 гектарни ташкил этади. Вилоят марказининг ҳар бир фуқаросига камида 16 квадрат метр яшил белбоғ керак. Айтиш жоизки, ободонлаштирилиши зарур даҳаларнинг энг каттаси “Самал” ҳисобланади. Унинг майдони 38 гектар. “Шимсая” ва ”Юнус Эмре” ялангликлари 25 гектардан, қолганлари эса 8-10 гектар атрофида. Масалан, “Нур Отан” филиали раисининг биринчи ўринбосари Алимжан Қуртаевга 8 гектар, вилоят маслаҳати котиби Қайрат Балабиевга 8 гектар, вилоят маслаҳати депутатларига 17 гектар, тадбиркор Рашкул Ўспаналиевага 10 гектар, Жанубий Қозоғистон Давлат педагогика университети ректори Ўналбай Аяшевга 10 гектар, М. Ауезов номли Жанубий Қозоғистон Давлат университетига 10 гектар, Яссавий номидаги қозоқ-турк университети ректори Уалихан Сейдиллаулига 10 гектар майдоннинг харита ва сертификатлари топширилди. Минтақа раҳбари яқин келажакда бўлажак боғларга шарқ адабиёти намояндаларининг номлари берилишини айтди. Учрашувда тадбиркор Р. Ўспаналиева дастурнинг аҳамиятига тўхталиб, улкан жавобгарликни зиммаларига олган ҳамкасбларига муваффақият тилади.
Хуршид ҚЎЧҚОРОВ., 2017-04-11, 16:52
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.