26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
5 йилда 700 мингга яқин киши сифатли ичимли сув билан таъминланади

Вилоятнинг Қазиғурт, Сариоғоч ва Мақтаарал туманларида 700 мингга яқин кишини сифатли ичимли сув билан таъминлаш масаласи келгуси 5 йилда ҳал қилинади. Маҳаллий ижро органлари мазкур масалани Ўгам дарёсидан ичимли сув сифатида фойдаланиш орқали узил-кесил ҳал қилиш мумкин деган қарорга келди.

Шу мақсадда жорий йилнинг 15 февралида Қозоғистон ва Ўзбекистон Ҳукуматлари вакилларининг икки томонлама ҳамкорликни такомиллаштириш масалалари бўйича бирлашган ишчи гуруҳи учрашган эди. Ушбу мажлисда Ўгам дарёсидан  секундига 3-3,5 куб. метргача сувни буриб, таъкидланган туманлар аҳолисига ичимли сув сифатида бериш масаласи кўрилиб, ижобий ҳал бўлган эди. Бунинг учун Қазиғурт туманининг Ўгам дарёсидан қувур орқали сув бериш ишлари олиб борилиши керак.

– Агар ҳозирги музокаралар натижали тугаса, юқорида айтилган муаммони тўлиқ ҳал қилиш мумкин, – деди вилоят энергетика ҳамда уй-жой коммунал хўжалиги бошқармасининг бошлиғи Марғулан Марайим.

Айтиш жоизки, Ўгам асосий қисми Қозоғистон ҳудудида, қисман қўшни Ўзбекистон Республикасида жойлашган трансчегаравий дарё ҳисобланади. Бундан ташқари, ҳозир вилоятда ер ости сув заҳираларини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда. Умуман, минтақада сув заҳираларини аниқлашнинг керак бўлган 383та аҳоли манзили бўлса, бугунги кунда уларнинг 244тасида қидирув ишлари якунланган. 2017 йилда 34та аҳоли манзилида, 2019 йилга қадар қолган 105тасида тегишли тадбирлар олиб борилади, деб кутилмоқда. Бу йўналишга 1,6 млрд. тенге ажратилган. 

Шунингдек, жорий йилда 10та аҳоли манзилини марказлаштирилган ичимли сув билан таъминлаш ишлари олиб борилмоқда. Пировардида, ичимли сув билан таъминланган аҳоли манзилларини сони 628тага етади. Бу минтақа аҳолисининг сув билан таъминлаш даражаси 74,4 фоизга етади, деган сўздир.

2020 йилда 702та аҳоли манзилида ичимли сув тизими юритилиб, фуқароларнинг 83,2 фоизини таъминлаш режаланган. Бунда ичимли сувнинг аҳолига 24 соат давомида узлуксиз берилишига эътибор қаратилади.

 

 

Д. ЗИЁМАТОВА, 2017-07-04, 20:34 849
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.