26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Давлатчилик тамал тошини мардонавор қалаган Элбоши

1991 йил 1 декабрда Қозоғистонда илк бор умумхалқ сайлови ўтди. Унда сайловчилардан аксариятининг қўлловига эга бўлган Нурсултан Абишули Назарбаев ғалаба қозонди. Қозоғистон халқи мана шу тарихий танлов туфайли Мустақил давлатимизнинг тараққиёт йўлига илк қадамини ташлади. Шундан буён ушбу кун байрам сифатида нишонланиб келади.

Туркистон вилояти ижтимоий тараққиёт бошқармаси Ёшлар имконият маркази ташаббуси билан “Давлатчилик тамал тошини  мардонавор қалаган  Элбоши” тадбири ўтди. 

Элбошининг Давлатчиликка асос солишда кўрсатган шижоатини таърифлаб, фидокорона  меҳнатини кенг тарғиб этиш мақсадида уюштирилган тадбирда ижтимоий тараққиёт бошқармаси раҳбарининг ўринбосари Даурен Сариев, Халқаро Қозоқ-Турк университети профессори, элбошишунос Сейдулла Садиқов, Туркистон шаҳар оқсоқоллар ҳайъати раисининг ўринбосари Шўра Исмўлдиев, Туркистон шаҳар фахрийлар кенгаши раисининг ўринбосари Пернетай Дўсибеков, шунингдек, маҳаллий фаол ёшлар иштирок этишди.

Сейдулла Садиқовнинг Элбошининг ҳаёт йўли ва давлат бошқарувидаги илғор ишлари ҳақидаги баёноти билан бошланган тадбир тарихий эсдаликлар ва мазмунли ҳикояларга бой бўлди.

Тантанали тадбирнинг якуни Туркистон шаҳри ижодий гуруҳларининг концертига уланиб кетди.

2020-12-03, 02:44 395
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.