26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Ҳазрат Султон'' аэропорти илк йўловчиларни қабул қилди

1 декабрь – Қозоғистон Республикасининг Тўнғич Президенти кунида Туркистон шаҳридаги “Ҳазрат Султон” аэропортидан Туркистон ва Нур-Султан шаҳарлари орасида дастлабки парвоз амалга оширилди. Нур-Султан – Туркистон рейсига 168та, Туркистон – Нур-Султан рейсига 161та чипта сотилди.

Вилоятимиз марказидаги “Ҳазрат Султон” аэропорти мустақиллик даврида Қозоғистонда барпо этилган илк қўналғадир.

Туркистон шаҳрининг янги халқаро аэропортидан биринчи навбатда “Fly Arystan”, “Qazaq Air”, “SCAT” Қозоғистон авиакомпаниялари Нур-Султан, Алмати шаҳарларига кундалик рейсларни амалга оширади ҳамда туркий оламнинг маънавий маркази бўлган Туркистон Қозоғистоннинг бошқа вилоятлари билан боғланади.

Халқаро йўналишлар доирасида дастлаб Истамбул ва Дубайга парвозлар режаланмоқда. Келажакда соҳа тараққиётига қараб, бошқа шаҳарларга, шу жумладан, Москва, Боку, Самарқанд ҳамда бошқа манзилларга ҳаво рейслари очилади.

– Бугун биз Туркистон халқаро кўналғасида Тўнғич Президент кунига тўғри келган илк рейснинг гувоҳи бўлдик, – деди вилоят ҳокимининг муовини Арман Жетписбай. – Бу ишларнинг барчаси қадим ва навқирон шаҳарга сайёҳларни жалб этишда ўзгача жўшқинлик беради ва минтақанинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

Шунингдек, Туркистон аэропортида хорижлик авиакомпаниялар билан ҳамкорлик қилиш мақсадида  “Очиқ осмон” халқаро шартномаси тартиби жорий қилинади. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-12-03, 02:47 532
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.