26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон вилоятида илк бор ногиронликка чиқиш даражаси 18 фоизга пасайди

Ногиронликнинг олдини олиш мақсадида аниқлаш, амалий ва даволаш тадбирларини юритиш натижасида 2019 йилга нисбатан Туркистон вилоятида илк бор бирламчи ногиронликка чиқиш даражаси 18 фоизга пасайди. 

Буни ҚР Бош вазири А. Мамин раислигида ўтган Ҳукумат мажлисида вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеева маълум қилди.

–Туркистон вилоятида 94500та ногирон истиқомат қилади. Бу вилоят аҳлининг 5 фоизини ташкил этади. Имконияти чекланган фуқароларни реабилитация чоралари билан таъминлаш учун бюджетнинг барча соҳаларидан ажратилган маблағ 22 фоизга ўсиб, 2020 йили 4,8 млрд. тенгени ташкил этди. Натижада 34 мингдан зиёд киши реабилитация техника ускуналари ёки ижтимоий хизматлар билан таъминланади, – деди Ўмирзақ Естайули.

Туркистон  минтақасига вилоят мақоми берилиб, ногиронларга мўлжалланган замонавий реабилитация марказини ташкил этиш зарурлиги юзага келди. Бугунги кунда уларга мўлжалланган 50 ўринли 6та ижтимоий иншоот ва 200 ўринли реабилитация маркази қурилишини юритишга лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланиб, 2024 йилгача босқичма-босқич қуриб борилади. Шу жумладан, 50 ўринли 3та иншоот қурилишини тадбиркорлик доирасида юритиш режалаштирилган.

–Миллий лойиҳанинг аҳамиятга молик йўналиши – ногиронлар учун қулай муҳит яратиш. Шу йўналишда вилоятда кўникма машҳулотлари ўтказадиган 2895 та иншоотнинг 98 фоизи мослаштирилган. Шунингдек, ушбу ишларни давом эттириш учун бошқарма ва ижтимоимй ташкилотлар томонидан мониторинг юритилиб, қулай муҳит майдониини янада кенгайтириш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жорий йилги қалдирғоч лойиҳа – “Ижтимоий хизматлар портали” келгуси йили тўлиқ ишга туширилади, – деди вилоят ҳокими.

 Шунингдек, мажлисда Ҳукумат раҳбари йил охиригача ногиронлар учун йўл харитаси тайёрлашни топширди. Ҳокимликларга Ижтимоий хизмат кўрсатиш порталини очиб, Аҳолига хизмат кўрсатиш марказларини ногиронлар учун мослаштириш талаби қўйилди. Соғликни сақлаш вазирлигига эса ҳокимликлар билан ҳамкорликда ногиронларнинг касалликларини эртароқ аниқлаш учун ташҳис ишларини яхшилаш вазифасини топширди.              

ҚР Бош вазирининг матбуот хизмати, 2020-12-03, 02:54 678
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.