26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Шаҳар ҳокими журналистларни табриклади

Алоқа ва ахборот ходимлари куни муносабати билан Шимкент шаҳри ҳокимлиги уюштирган байрам тадбири “Атлас” тўйхонасида ўтди.

Ахборотни ҳаётининг мазмуни билиб, тиниб-тинчимай шаҳар ҳаётини оммавий ахборот воситаларида ёритадиган журналистлар жамоасини шаҳар ҳокими Ғабидулла Абдирахимов табриклади.

– ОАВ ходимларининг касбий байрамига Шимкент шаҳрининг ҳокими сифатида иккинчи марта қатнашяпман. Бу байрам менга ҳам ёқади. Ҳар куни  иш давомида учрашганимиз бошқа, сизлар билан дастурхон атрофида учрашганимиз бошқа. Қандай мавзуда мақола ёзсангиз ҳам, сиз фақат халқнинг муаммоларини тинглаб, дардини қоғозга тушириб юрибсизлар.

Шу боис, ОАВ вакилларига “фақат шу мавзуни ёз” деб шарт қўйиш зарур эмас. Асосийси, ёзишдан тўхтаманг! Халққа етказадиган хушхабарлар, таҳлилий мақолаларингиз кўп бўлсин, – деди у.

Шаҳар раҳбари Шимшаҳарнинг янгиликларини республика даражасида эълон қилиб, элимиз ҳамда жаҳон янгиликларини оммага аниқ ва жадал етказаётган бир гуруҳ журналистларга “Алғыс хат” ва қимматбаҳо совғалар топширди. Мамлакат раҳбарининг сиёсатини тарғиб қилишга қўшган ҳиссаси учун ОАВ ходимларини шаҳар маслаҳатининг котиби Нурлан Бекназаров ҳам тақдирлади.

Шунингдек, халқ ва ҳокимлик орасида олтин кўприк бўлган янгилик жарчиларини “Нұр Отан” партияси Шимкент шаҳар филиалининг раиси Ўмирзақ Мелдеханов ҳам табриклади.

Шаҳар ҳокими Ғабидулла Рахматуллаули тантанали маросимнинг меҳмони бўлган ҳар бир журналистга қимматбаҳо совға топширди. “Шимкент ахборот маркази” МЧБнинг директор-бош редактори Айгул Жарилқасинқизи шаҳар ҳокимининг Дипломи билан тақдирланди. Шаҳар ҳокимининг “Алғыс хат”и ҳамкасбларимиз Сабит Тастанбек, Асел Хамзина, Ақмарал Молдиярқизига топширилди.

Журналистлар учун ёзилган дастурхон дўстона ҳазиллар, дилтортар куй-қўшиқ ҳамда шўх рақсга уланиб кетди.

 

 

М. АБДУРАИМОВА, 2017-07-04, 20:38
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.