26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Истиқлолнинг истиқболли лойиҳалари

Туркистон вилоятининг жанубидаги Сариоғоч, Келес, Жетисай, Мақтаарал, Чордара туманларини сув, газ билан таъминлаш ҳамда янги таълим муассасаларини барпо этиш учун келгуси йилда 10та лойиҳа амалга оширилади. Бунинг учун республика бюджетидан 16 млрд. тенге ажратилади. Буни ушбу минтақада амалга оширилаётган кўламдор ишларни кўздан кечирган вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев маълум қилди.

– Туркистон вилоятининг жанубий ҳудудларини ривожлантиришга ижобий жўшқинлик берадиган 67та лойиҳани тасдиқладик. Унинг 10тасини Ҳукумат тасдиқлаб, зарур маблағ ажратади. Чунончи, вилоят бюджетидан ҳам 40 млрд. тенге ажратилиб, 57та лойиҳа амалга оширилади. Шунингдек, маблағнинг 30 млрд.тенгеси жорий йилда ажратилса, 10 млрд. тенгеси келгуси йилда ушбу лойиҳаларни якунига етказиш учун ажратилади, – деди минтақа раҳбари.

Истиқболли лойиҳалар – ижтимоий инфратузилмалар, қишлоқларда мактаб, касалхона қуриш, йўл ётқизиш, газ қувурларини қўшиш ишларини амалга оширишга йўналтирилади. Жанубий минтақада жойлашган Чордара, Келес, Жетисай, Мақтаарал, Сариоғоч туманларида яшайдиган аҳолини 2020-2021 йилларда газ, сув, электр энергияси билан тўлиқ таъминлаш юзасидан вилоят ҳокимлиги томонидан Ҳукуматга тавсия этилиб, 16 млрд. тенге маблағ ажратилади.

Ўтган йили вилоят тараққиётининг мажмуавий лойиҳаси тайёрланганда аҳоли сони 1 миллионга яқин жанубий ҳудудлар ижтимоий инфратузилмасини ривожлантиришга асосий устуворлик берилган эди. Жорий йилда эса лойиҳа доирасида йўл, уй-жой-коммунал хўжалик соҳаси ва ижтимоий иншоотлар қад кўтармоқда.

2020-12-15, 22:54 358
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.