26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Хирмонга барака

Жанубий Қозоғистон вилояти ғаллакорлари республикамизда биринчи бўлиб буғдой ўримини бошлаб юборди. Қазиғурт туманидаги “Айқожа” ишлаб чиқариш ширкатига қарашли буғдойзорда комбайнлар ўримни бошлаб, дастлабки маҳсулот хирмонга жўнатилди. Йиғим-терим ишларига гувоҳ бўлган минтақа раҳбари Жансейит Туймебаев туман раҳбариятига келажакда арпа, буғдойзорларни кўпайтириб, маҳсулот ҳажмини ошириш, экспорт қилиш ва уруғчилик масалаларига алоҳида эътибор қаратишни топширди.

– Афсуски, вилоятимизда уруғчилик тадбирлари талаб даражасида эмас. Шунинг учун хўжаликлар имкон қадар маҳаллий уруғлардан фойдаланади. Натижада, сифатни бой бермоқдамиз, шу боис, бу масалани назорат остига олиб, сифатни оширишга таъсир қиладиган махсус дастур ишлаб чиқмоқдамиз, – деди Жансейит Туймебаев.

Жорий йилда вилоятимиз далаларининг 218 минг гектарига буғдой экилган. Деҳқонлар 401 минг тонна хирмон кўтаришни режалаштирган. Қазиғурт туманида 38 минг гектарга арпа ва буғдой уруғи сепилган. Ғаллакорлар бошоқли дон экинларининг гектаридан 25,4 центнердан ҳосил олишни кўзлашмоқда.

– Ширкатимиз 12700 гектар ерга эга. Ўтган йили 1050 гектар ғаллазорнинг ҳар гектаридан 24 центнердан  хирмон кўтардик, – деди “Айқожа” ширкати раисининг ўринбосари Саян Батирбаев.

Ўрим-йиғимида 30га яқин одам қатнашмоқда. Уларнинг ўртача иш ҳақи 60 минг тенге. Ўтган йили 32 дона техника сотиб олган қазиғуртликлар учун мав­сумий қийинчиликлар ортда қолди.

 

 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2017-07-04, 20:39 196
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.