26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Абай хиёбони очилди

Тўлебий туманида буюк шоир ва мутафаккир Абай Қунанбаевнинг 175 йиллигига бағишлаб адабий-бадиий ва маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Истиқлол байрами арафасида Ленгер шаҳрида Абай хиёбони очилди. 

Ҳомийлар ёрдамида барпо этилган иншоотнинг очилиш маросимида туман ҳокими Б. Ўмарбеков, фаоллар ва фахрийлар, ОАВ вакиллари ва Қозоғистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Темирғали Кўпбаев иштирок этишди. 

– Бугунги тадбирни ташкиллаштиришдан мақсад – буюк маърифатпарвар шоир ва мутафаккир руҳига таъзим қилиб, унинг бой адабий меросини тарғиб қилиш, – деди Б. Ўмарбеков. – Эзгулик ва дўстлик куйчиси Абай Қунанбаевнинг шарафли номи ва бой ижодий мероси нафақат қозоқ халқи, айни пайтда бутун туркий халқларнинг ҳам қалбида безавол яшаб келмоқда, бизнинг миллат бўлиб бирлашишимиз, эл бўлиб тараққий этишимизга йўл очувчи бебаҳо қадриятдир. 

– Абайни фақат қозоқ халқининггина эмас, балки бутун туркий оламда фалсафий фикрлар тараққиётига катта ҳисса қўшган, адабий тафаккурни нурлантирган, мавжуд ҳаётни санъаткорона бадиий акс эттирган улкан мутафаккир адиб, десак муболаға бўлмайди, – деди Т. Кўпбаев. 

Б. ДЎСМАТОВА, 2020-12-22, 03:23 523
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.