26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
МАККАЖЎХОРИ ЭКСПОРТГА ЧИҚАРИЛАДИ

“Оңтустік” МСМ Ўтрор тумани бўйича умумий қиймати 2,2 млрд. тенгелик 877та лойиҳани мо­лиялаштирди. Шундан 1,3 млрд. тенгега 850та лойиҳа “Ырыс” кичик молия ташкилоти орқали молиялаштирилган. Амалга оширилган лойиҳалар доирасида 776та янги иш ўринлари очилган.

Давлат маблағидан ўринли фойдаланиб, намунали фаолият юритаётган “Отырар-дән” МЧБ бугунги кун­да маккажўхорини қуритиш ва сақлаш билан шуғулланади. Лойиҳанинг умумий қиймати –245 млн. тенге. Сармоя марказидан олинган харажатга Англия, Хитой ҳамда Корея давлатларидан зарур асбоб-ускуналар харид қилинган.

Корхона янги технология асосида ишлайди. Бу ерда даладан олиб келинган сўтани қабул қи­­­­­­­­­­­либ оладиган электрон тарози, маккажўхори намлигини текширадиган лаборатория мавжуд.  Бирлашма омбори 10 минг тонна дон сақлаш им­ко­­нига эга. Икки мавсумда 25 киши меҳнат қи­лади. Қуритилган маккажўхорининг харидорлари – “Ордабасы қус”, “Қайнар қус”, “Нәрлен қус” каби парранда фабрикалари. Шунингдек, буюрт­мага кўра, Қозоғистоннинг барча вилоятларига жўна­тилади. Ҳозир маҳсулотга Ўзбекистондан ҳам буюртма тушмоқда. 

– Агар келиша олсак, келгусида экспортга чиқаришни режалаяпмиз,  дейди бирлашма раҳбари.

Янги ферма очилди

“Ырыс” кичик молия ташкилоти Ўтрор тумани бўйича умумий қиймати 1,3 млрд. тенгелик 850та лойиҳани молиялаштирган. 2017 йилнинг бошидан 240 млн. тенгедан иборат 100та лойиҳага насия берилди. Унинг 74 млн. тенгеси кўкламги экиш ҳамда кузги ҳосил йиғими учун ажратилган 39та лойиҳага оид. Чорвачилик бўйича 60та лойиҳа тасдиқланиб, 149,9 млн. тенге, паррандачиликка оид бир лойиҳа қаноатлантирилиб, 16 млн. тенге харажат берилди.

Хусусий тадбиркор Береке Қултаева дастлаб ўз харажатига оилавий сут фермасини барпо этиб, ускуналар билан жиҳозлади. Сўнг «Ырыс» кичик молия ташкилотидан “Бандлик – 2020” дастури доирасида 6 млн. тенге насия олиб соғин сигирлар сотиб олди. Замонавий технологиялар асосида сутни қайта ишлаб, қурт, айрон, қаймоқ ва бошқа маҳсулотлар тайёрлаб, қишлоқдаги мактаблар, болалар боғчалари ҳамда савдо дўконларига етказиб бермоқда. Береке Қизилўрда шаҳридаги бир неча корхоналар билан шартнома тузиб, буюртмалар олишга эришди. Бугунги кунда ўз ҳамқишлоқларини иш билан таъминлаган тадбиркор келгусида шубат ишлаб чиқаришни ҳам режалаштирган.

 

 

Мухтабар УСМОНОВА, 2017-07-04, 20:41 179
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.