26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоғистонда «Спутник V» вакцинаси ишлаб чиқарилади

ҚР Бош вазири Асқар Мамин Қарағанди фармацевтика мажмуасига ташриф буюриб, «Спутник V» вакцинасини ишлаб чиқариш конвейерини ишга туширди, дея хабар беради ҚР Бош вазирининг матбуот хизмати.

Бу корхонада ҚР Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев ва Россия Президенти Владимир Путин ўртасидаги келишувларни амалга ошириш доирасида мажмуавий асосда босқичма-босқич 2 миллион  доза вакцина ишлаб чиқарилади.

– Қозоғистонда ишлаб чиқарилган «Спутник V» оммавий вакцинаси билан эмлаш 2021 йил февралда бошланади. Даставвал, у билан  ихтиёрий равишда тиббиёт ходимлари, ўқитувчилар, талабалар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари, тиббий-ижтимоий муассасалар жамоалари, шунингдек, сурункали касалликларга чалинган юқори хавфли гуруҳ вакиллари эмланади, –  деди А. Мамин.

Соғликни сақлаш вазирлиги  маълумотларига кўра, коронавирусга қарши вакцина билан  65 ёшдан ошганлар, юрак-қон томир касалликлари, диабет ва сурункали ўпка касалликлари билан касалланганлар,  хавфли гуруҳдагилар ва тиббиёт ходимларини эмлаш режаланмоқда.

Вакцина билан эмланадиганларнинг тахминий сони 2 347 000 киши.                                                                                        

 

 

ҚозАхборот, 2020-12-22, 03:41 494
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.