26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Деҳқончилик ва ҳунармандчилик – қушнинг қўш қаноти каби

Чўрноқ қишлоқ окру­гидаги Дилмурод Қўр­ғонбоев раҳбарлик қила­ётган «Динмуҳаммад» деҳқон хўжалиги далаларида иш қизғин. Дастлаб С-47-27 навли чигит экилган пахтазорда баравж ўсган ғўзага ишлов бераётган механизатор Акбар Ҳайитметовнинг алп техникани моҳирлик билан бошқа­раётганини кузатдик. 

Механизатор Отабек Қўрғонбоев, Ғулом Абубакиров ҳамда коллежда шифокорликка ўқиётган бўлса ҳам ота касби деҳқончиликка қизиқиб далага чиққан Бекмурод Тожиме­товларни хўжалик раҳбари Д. Қўрғонбоев билан пахта жўяклари орасида тасвирга олдим. Қудуқлардан ва Орис–Туркистон каналидан оби-ҳаёт оладиган энг сўнгги ҳудуд. Бу эса деҳқонлардан ўзгача масъулият, маҳорат ва тажриба тақозо этади. 

– Жами 2160 гектар майдонда деҳқончилик қи­либ, 650 гектарда пахта, 300 гектарда буғдой, 480 гектарда сабзавот-полиз маҳсулотларини етиштирмоқдамиз. Агротехника талабларига риоя қилиб, алмашлаб экиш усулини қўллаб, минерал ўғит билан меъёрида таъминлаш натижасида баракали ҳосилдан умидвормиз. Ҳосил ўрим йиғимида қўшни қишлоқдаги йирик хўжалик раҳбари Фарҳод Абдуллаев қарамоғидаги техникаларни ижарага олиб турамиз. Келажакда эса бундай техникалар ўзимизда ҳам бўлиши керак, – дейди хўжалик раҳбари Д. Қўрғонбоев. 

Даланинг четида жойлашган улкан корхона биноси диққатимизни жалб этди. Бу ерда тадбиркор Муҳиддин Қўрғонбоевнинг саъй-ҳаракатлари билан улкан йўловчи автобуслари пешойнасини тайёрлаш ва ўрнатиш жараёни йўлга қўйилган. 

Вилоятимизда саноқли бўлган бундай хизмат ташаббускори М. Қўрғонбоев Россиянинг Нижний Новгород шаҳри яқинида мана шундай иш билан бир неча йил шуғулланиб, сир-асрорини ўрганди. Энди эса қадрдон қишлоғида бу тадбирни амалга оширмоқда. Махсус бинода ўрнатилган, ҳароратли печда ойнани керакли шаклда эгиш, турли зарбаларда урилганида сочилиб кетмайдиган даражада тоблашнинг ўзи мураккаб жараён. Бундай ишлаб чиқаришни амалга ошириб олти кишини доимий иш билан таъминлаётган тадбиркор М. Қўрғонбоевга муваффақиятлар тилаймиз. 

 

 

 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2017-07-04, 20:42 683
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.