26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Электробус заводи ишга туширилди

ҚР Бош вазири Асқар Мамин Қарағанди вилоятининг Саран шаҳрида автобуслар, электробуслар ва махсус ускуналар ишлаб чиқарадиган «QazTehna» заводининг очилиш маросимида иштирок этди.

Ҳукумат матбуот хизматининг хабар беришича, компания дунёдаги энг йирик автобус ишлаб чиқарувчиси «Yutong» компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган. Лойиҳа қиймати қарийб 23 миллиард тенгени ташкил этади, мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилади. Йиллик лойиҳалаш қуввати – 1200та автобус ва электробуслар, шунингдек, 500та махсус техника. Заводда пайвандлаш, бўяш, бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш, илмий-тадқиқот маркази, шунингдек, ускуналарни синаш ва текшириш учун махсус цехлар очилиши кўзда тутилган. 

«Yutong» автобуслари барча қитъаларнинг 30дан зиёд мамлакатларида қўлланилади. Ускуналар жамоат транспорти соҳасида барча халқаро сифат андазаларига жавоб беради. Автобуслар ногиронлар учун махсус нишаб йўлкалар, ўриндиқлар, электрон чипталар ва бошқариш тизими билан жиҳозланган. 

Янги лойиҳа Қарағанди вилояти иқтисодиётини ривожлантиришга ва маҳаллий автобусларда жамоат транспортини янгилаш ва модернизация қилиш дастурини амалга оширишга туртки беради.

Бош вазирга Саран шаҳридаги саноат минтақасини янада ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, «Оңай» электрон чипталар тизими ҳақида маълумот берилди. 

Хизмат сафари давомида Бош вазир, шунингдек, МДҲдаги ягона «Caterpillar» махсус техника хизмати ва оғир техника қисмларини қайта тиклашнинг тўлиқ циклига эга бўлган «Борусан Макина Қазақстан» МЧЖга ташриф буюрди.

Рrimeminister.kz, 2020-12-24, 02:43 476
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.